Рица
Appearance
Рица, Катта Рица — Кавказнинг ғарбий қисмидаги кўл. Лашипсе дарёси водийси (Абхазия)да, Гагра тизмасидан шаркда, 950 м баландликда. Майдони 1,49 км², уз. 2,5 км, энг сербар жойи 1,05 км, ўртача чуқ. 63 м, энг чуқур жойи 116 м. Кўл ва атрофининг гўзал табиати кўплаб туристларни жалб қилади. Р. Қора денгиз соҳилидаги курортлар билан шоссе йўл орқали боғланган. Кўл ёқасида меҳмонхона ва пансионат бор. Р. яқинида Кичик Рица кули (майдони 0,2 км²) жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |