Рулет
|
Шри Ланка рулети | |
| Тури | Бисквит |
|---|---|
| Асосий компонентлари | Ун, тухум, шакар, мураббо |
Рулет хамирдан ширин ёки чучук масаллиқ солиб тайёрланадиган бисквитдир.[1]
Пиширилган рулетлар

Икки хил хамирдан ширин ёки чучук масаллиқ солиб тайёрланади:
- кўптирилмаган: штрудел (олма, гилос, творогли[2]), баница[2], вертута.
- хамиртурушли: кўкнор уруғи билан рулет (майиз[3], ёнғоқ, долчин[2]), штрицел, стромболи.
Бисквитли рулетлар

Улар пиширилган бисквит қатламидан иборат (қалинлиги 6-9 мм[4]), ичига ширин нарса қопланган. Масалан: қаймоқ ёки мева[3] солинган бисквитли рулет, Рождество ширинлиги. Рулетнинг юқори қисми қиём, шакар кукуни[2] ва кремли гуллар билан безалиши мумкин.
Тахминларга кўра, бисквитли рулет Марказий Европадан, эҳтимол, Австриядан келиб чиққан. Швейсария рулетининг инглизча номи (Сwисс ролл) 1870-йилларнинг пазандаликка оид адабиётларида бор, шундан сўнг бу егулик инглиз ошхонасига кирган.
Консервантлардан фойдаланмасдан тайёрланган рулетларнинг сақланиш муддати 2 кундан 7 кунгача. Консервантлар (сорбин кислотаси тузлари, озиқ-овқат спирти) билан рулетлар 6 ойгача сақланади.[4]
Бисквитли рулет Ўзбекистонда кенг миқёсда ишлаб чиқарилади. Бир қанча маҳаллий брендлар мавжуд.
Галерея
Пиширилган рулетлар
-
Кўкнор уруғи солинган рулет
-
Штрудел
-
Баница
-
Стромболи
Бисквитли рулетлар
-
Янги реза мевалар солинган японча рулет.
-
Японча рулет
-
Реза мевалар билан безатилган рулетлар (Аргентина)
-
Эритилган шоколаддан нақш солинган кремли рулет. (АҚШ)