Рустам Азимов
Рустам Содиқович Азимов (ўзбекча: Рустам Содиқович Азимов; 20-сентябр 1958-йил, Тошкент) — "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раиси[1]. Унинг отаси — Азимов Содиқ Азимович — таниқли ўзбек олими, академик.
Таржимаи ҳоли

1958-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати-ўзбек[2].
Олий маълумотли. Тошкент давлат университетини ва Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш муҳандислик институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.
1982-1988 — йилларда Жиззах вилояти ва Тошкент вилояти партия ташкилотларида турли ижроия ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
1990-1991 — Ўзбекистон Республикаси „Ипак йўли“ банки бошқарув раиси.
1991-1998 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарув раиси.
1998-2000 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири.
2000-2000 — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири.
2000-2003 — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодиёт ва статистика вазири.
2003-2005 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири.
2005-2008 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири.
2008-йил 22-ноябрдан 2016-йилгача — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Молия вазири, макроиқтисодий ривожлантириш мажмуаси раҳбари.
2016-йил 15-декабрдан 2017-йил июнгача — Бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш мажмуаси раҳбари[3].
2017-йилдан "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раиси.
Манбалар
- ↑ Азимов[сайт ишламайди]
- ↑ „архив нусхаси“. 2017-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-июн.
- ↑ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби
Яна қаранг
- 20-сентябрда туғилганлар
- 1958-йилда туғилганлар
- Тошкентда туғилганлар
- Фидокорона хизматлари учун ордени соҳиблари
- Меҳнат шуҳрати ордени соҳиблари
- Ўзбекистон Молия вазирлари
- Яшаётган инсонлар
- Тошкентлик сиёсатчилар
- Ўзбекистон етакчилари
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти битирувчилари
- Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосарлари
- Ўзбекистон вазирлари
- Алифбо бўйича сиёсатчилар
