Рустам Дадабаев
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Рустам Алижонович Дадабаев | ||
| Таваллуд санаси | 1982-йил 27-ноябр | ||
| Таваллуд жойи | Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР | ||
| Бўйи | 185 cм (6 фт 1 ин) | ||
| Амплуаси | Дарвозабон | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 2000—2001 | Пахтакор | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2002 | Селенгга Россия | 9 | (−4) |
| 2003 | Шўртан | ||
| 2006—2007 | ФК Қурувчи | 37+ | (0) |
| 2011—2014 | Алай Қирғизистон | ||
| 2015 | Оқтепа | ||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Рустам Алижонович Дадабаев (русча: Дадабаев, Рустам Алижанович 1982-йил 27-ноябр, Тошкентда туғилган) – ўзбекистонлик нафақадаги футболчи, дарвозабон позициясида ўйнаган.
Футболчилик фаолияти
„Чилонзор“ клуби тарбияланувчиси. 2000—2001-йилларда Тошкент „Пахтакор“ ўринбосарлар жамоаси таркибида ўйнаган.
2002-йилда у Россиянинг иккинчи дивизиони „Селенга“ (Улан-Уде) клубида ўйнаган ва 4 та ўйин ўтказган. Ўзбекистонга қайтиб, қуйи дивизион клубларида, шу жумладан 2003-йилда „Шўртан“ (Ғузор) такибида биринчи дивизионда ўйнаган. Рустам 2006-йилда Тошкентнинг „Қурувчи“ таркибида Ўзбекистон биринчи дивизиони ғолиби бўлган, аммо клуб олий лигага йўлланма қўлга киритилгандан сўнг жамоани тарк этган.
2011-йилда у Қирғизистоннинг „Алай“ (Ўш) шаҳрига кўчиб ўтган ва кейинги тўрт мавсумни ўтказган. Қирғизистон чемпионати чемпиони (2013) ва бронза медали совриндори (2012), Қирғизистон Кубоги ғолиби (2013) соҳиби бўлган. АФC Кубоги ўйинларида майдонга тушд. 2011-йилги мавсум якунларига кўра, Рустам Қирғизистон чемпионати легионерларининг рамзий терма жамоасига киритилган[1].
2015-йилда Ўзбекистон қайтган, бу сафар Оқтепа клубида ўйнаган. Мавсум якунида турнирнинг кумуш медал совриндори бўлган.
Манбалар
- ↑ „Символическая сборная легионеров чемпионата-2011“. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-феврал.
Ҳаволалар
- Рустам Дадабаев Фоотбаллфаcц сайтида футболчи профили
- Рустам Дадабаев Соccерwай сайтида футболчи профили
- 27-ноябрда туғилганлар
- 1982-йилда туғилганлар
- Тошкентда туғилганлар
- Яшаётган инсонлар
- Ўзбекистонлик эркак футболчилари
- Эркак футбол дарвозабонлари
- ФC Бурятиа Улан-Уде футболчилари
- Шўртан клуби футболчилари
- Бунёдкор клуби футболчилари
- ФC Алай футболчилари
- Оқтепа клуби футболчилари
- Ўзбекистонлик муҳожир эркак футболчилари
- Қирғизистондаги муҳожир эркак футболчилар
- Россиядаги муҳожир эркак футболчилар
- Ўзбекистон Суперлигаси футболчилари
- Ўзбекистон Про лигаси футболчилари
- Қирғизистон Премер-лигаси футболчилари
- Алифбо бўйича спортчилар