Jump to content

Рустам Турдимуродов

From Ziyosfera

Википедияда исми Рустам ва фамилияси Турдимуродов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Рустам Турдимуродов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рустам Турдимуродов
Таваллуд санаси 2004-йил 4-апрел (2004-04-04) (22 ёш)
Таваллуд жойи Самарқанд, Ўзбекистон
Бўйи 182 см
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Сурхон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2022— Пахтакор 5 (0)
2023 →  Энергетик-БГУ 11 (0)
2024—2025 →  Андижон 33 (9)
2025— →  Сурхон 15 (6)
Миллий терма жамоа
2020 Ўзбекистон У-17 2 (0)
2021—2022 Ўзбекистон У-19 3 (1)
2023 Ўзбекистон У-20 2 (0)
2024— Ўзбекистон У-23 8 (5)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 17-декабр учун)

Рустам Турдимуродов (ўзбекча: Рустам Турдимурадов; 4-апрел, 2004-йил) – ўзбекистонлик профессионал футболчи. Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси „Сурхон“ клубида ҳужумчи ампуласида ўйнайди.

Фаолияти

Пахтакор

Ўзбекистоннинг „Пахтакор“ клуби футбол академияси тарбияланувчиси. Рустам 2022-йил июн ойида Пахтакор клубнинг асосий жамоаси ўйинларига жалб этила бошлаган. У клубдаги дебютини 2022-йил 23-июн куни „Қизилқум“ клубига қарши ўйинда ўтказиб, асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга туширилган[1]. Мавсум якунида футболчи клуб билан биргаликда Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби бўлган.

2023-йил бошида футболчи клубнинг асосий жамоаси билан машғулот ўтказди, бироқ ёзги трансфер ойнасигача асосан захира ўйинчиси сифатида қолди. У клубдаги илк ўйинини 2023-йил 2-апрел куни Бекободнинг „Металлург“ жамоасига қарши ўтказди ва 87-дақиқада захирадан майдонга тушган[2]. У мавсумнинг биринчи ярмида клуб сафида барча мусобақаларда атиги 2 та ўйинда майдонга тушган.

Энергетик-БГУ

2023-йил июл ойида Беларуснинг „Энергетик-БГУ“ клуби футболчисига қизиқиш бўлганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган[3]. 2023-йилнинг август ойида футболчи расман клуб билан шартнома имзолаган[4].

2024-йил феврал ойида „Андижон“ клуби билан шартнома имзолаган[5].

Терма жамоадаги фаолият

2020-йил бошида футболчи Ўзбекистон 17 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси билан биргаликда „Тараққиёт кубоги“да иштирок этган. 2022-йилнинг июн ойида 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида Беларусга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этиб, голли узатма берган ва гол урган.

2023-йилнинг май ойида футболчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун чақирув олган[6]. У турнирдаги илк ўйинини 2023-йилнинг 20-май куни Аргентина терма жамоасига қарши ўтказган[7]. Гуруҳ босқичи натижасига кўра, терма жамоа билан биргаликда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олган[8]. 2023-йил 30-май куни 1/8 финал босқичида Исроил жамоасига ютқазиб, жаҳон чемпионатидаги ўйинини якунлаган[9].

Ютуқлар

Пахтакор
Андижон

Манбалар

  1. ↑ „Қизилқум вс. Пакҳтакор“ (эн). соccерwай.cом (2022-йил 23-июн).
  2. ↑ „Металоург вс. Пакҳтакор“ (эн). соccерwай.cом (2023-йил 2-апрел).
  3. ↑ „Вместо Хусанова "Энергетик" может подписать другого узбека, игравшего на ЧМ-2023 (У-20)“ (ру). фоотбалл.бй (2023-йил 24-июл).
  4. ↑ „Узбекистанский форвард Турдимуродов стал игроком "Энергетика-БГУ"“ (ру). фоотбалл.бй (2023-йил 8-август).
  5. ↑ „Рустам Турдимуродов Андижон футболчиси“.[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Ўзбекистон У-20 терма жамоаси 2-май куни навбатдаги йиғинларини бошлайди“ (уз). уфа.уз (2023-йил 1-май).
  7. ↑ „Молодежный (У-20) чемпионат мира. Италия обыграла Бразилию, Узбекистан с Хусановым уступил Аргентине и другие матчи“ (ру). фоотбалл.бй (2023-йил 22-май).
  8. ↑ „Ўзбекистон Гватемалани маг’луб этиб, кейинги босқичга ё’л олди“ (уз). уфа.уз (2023-йил 27-май).
  9. ↑ „О’збекистон У-20 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади“ (уз). уфа.уз (2023-йил 31-май).

Ҳаволалар