Jump to content

Сатрап

From Ziyosfera

Сатрап (юн. сатрапес, қад. форс, хшатрапаван — вилоят хазиначиси) — қадимги ва илк ўрта асрда Эрондаги (вилоят) сатрапия бошлиғи. Форслардан тайинланган. Сатрапиядаги барча расмиймаъмурий ишларни бошқарсан, солиқларни ўз вақтида йиғиб, подшоҳ хазинасига топшириш, аҳолини турли қурилиш ишларига мажбуран жалб этишни таъминлаган. С. сатрапиянинг олий судяси вазифасини ҳам ўтаган. У кумуш ва мис танга, чақа пуллар зарб этиш ҳуқуқига эга бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил