Сегед
Appearance
Сегед — Венгриянинг жанубий қисмидаги шаҳар. Чонград медесининг маъмурий маркази. Аҳолиси 166,1 минг киши (1997). Тиса дарёси бўйидаги порт. Мамлакатнинг иқтисодий ва маданий марказларидан. Йирик озиқ-овқат, тўқимачилик, тикувчилик, ёғочсозлик, кўнпоябзал, машинасозлик саноати корхоналари, резинатехника буюмлари заводи мавжуд. университет, Фанлар академиясининг Биология институти, музей ва театрлар бор. 13— XVI асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. С. яқинида нефт ва газ конлари топилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |