Сергей Лебедев
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Сергей Элефертович Лебедев | ||
| Таваллуд санаси | 1969-йил 31-январ | ||
| Таваллуд жойи | Фарғона Ўзбекистон ССР | ||
| Бўйи | 1.76 м (5 фт 9 1⁄2 ин) | ||
| Амплуаси | Ярим ҳимоячи | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Мураббий | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1985–1987 | ФC Турбина Наберезҳне | 55 | (8) |
| 1988 | Дйнамо Киров | 3 | (0) |
| 1989 | Нефтчи Фарғона | 3 | (0) |
| 1989 | Дйнамо Киров | 39 | (8) |
| 1990–1991 | Нефтчи Фарғона | 54 | (7) |
| 1992–1999 | Нефтчи Фарғона | 196 | (60) |
| 1999 | Шинник Ярославл | 2 | (0) |
| 2000–2001 | Насаф Қарши | 50 | (0) |
| 2002–2004 | Нефтчи Фарғона | 58 | (6) |
| 2004 | Сўғдиёна Жиззах | 11 | (1) |
| 2005 | Металлург Бекобод | 10 | (0) |
| 2006 | Нефтчи Фарғона | 2 | (0) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 1994–2000 | Ўзбекистон | 33 | (10) |
| Бошқарган клублари | |||
| 2008—2013 | Нефтчи Фарғона (ассистант) | ||
| 2014—2017 | Ёзёвон (ассистант) | ||
| 2017—2019 | Истиқлол Фарғона (cоач) | ||
| 2019—2020 | Нефтчи Фарғона | ||
| 2022— | ФарДУ | ||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Сергей Элефертович Лебедев (русча: Сергей Элефертович Лебедев; 1969-йил 31-январ, Ўзбекистон ССР, Совет Иттифоқи) – нафақадаги ярим ҳимоячи. Лебедев Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси бўлиб, у фаолияти давомида жами 33 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган. Кейинчалик у футбол мураббийи бўлди.
Футболчилик фаолияти
Сергей Лебедев Фарғона шаҳрида туғилган бўлиб, 1985-йилда Брежнев шаҳридан СССР иккинчи лигаси Турбина жамоаси таркибида усталар жамоаларида футбол майдонларида ўйнаган. 1988-йилдан бошлаб у икки йил давомида иккинчи лиганинг Динамо (Киров) ва „Нефтчи“ (Фарғона) клубларида алмашди. 1990-йилда у ниҳоят Фарғона жамоаси футболчисига айланди ва у билан ўша йили иккинчи лиганинг буфер зонаси турнирида ғолиб чиқди, кейинги йили эса СССР биринчи лигасида унинг таркибида ўйнади. СССР парчаланиб, Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганидан кейин Лебедев Фарғона жамоаси таркибида Ўзбекистон олий дивизионида тўп суради. Ўз ўйинлари давомида тўрт карра мамлакат чемпиони бўлди, 1994-йилда эса жамоа билан бирга Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. 1999-йилда Сергей Лебедев қисқа муддат Россиянинг Шинник клубида тўп сурган, шундан сўнг Ўзбекистонга қайтиб, 2000-2001 йилларда „Насаф“ клубида тўп сурган. 2002-йилда яна Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига қайтди. 2004-йил Жиззатнинг „Сўғдиёна“ клубида, 2005-йилда эса Бекободнинг „Металург“ клубида бир йил ўйнаган. Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси таркибида 2006-йилда футбол майдонларида ўйинларини якунлаган[1].
Миллий терма жамоа фаолияти
1994-йилда Сергей Лебедев 1994-йилда Японияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида иштирок этиш учун миллий терма жамоага киритилди. ОФК бу йил терма жамоалар сафига фақат 23 ёшгача бўлган футболчиларни жалб қилиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса-да, бу турнирга деярли барча жамоалар энг кучли таркиб билан келган. Лебедев терма жамоа сафида Осиё ўйинларида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйинда дебют қилди ва бу ўйинда гол урди[2]. Сергей Лебедев ҳам Хитой жамоасига қарши финал ўйинида гол уриб, жамоага турнир ғолиби бўлишига ёрдам берди[3]. Кейинчалик, терма жамоа таркибида у иккита Осиё кубогида иштирок этди – 1996 ва 2000-йилларда, лекин Ўзбекистон терма жамоаси бундай муваффақиятга эриша олмади. 2000-йилда терма жамоадаги ўйинларини якунлади. У терма жамоа таркибида жами 33та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган.
- 1994-йилдан – 2000-йилгача Сергей миллий терма жамоа сафида 33 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган.
- 1994-йили Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.
- Иккита Осиё кубоги иштирокчиси.
Фактлар
1997-йилда Сергей Лебедев Роберто Карлос, Жорж Веа, Луис Энрике каби футболчилар билан бирга Гонконгнинг ХХР суверенитетига қайтишига бағишланган ўйинда жаҳон терма жамоаси сафида ўйнаган посцовет ҳудудидан ягона футболчига айланди. Энрике ва бошқа бир қатор машҳур футболчилар[3]
Мураббийлик фаолияти
Футболчи фаолиятини якунлаганидан сўнг бир неча йиллик танаффусдан сўнг Сергей Лебедев мураббийлик фаолиятини бошлади. 2010-йилдан сўнг ўзининг собиқ клуби „Нефтчи“ (Фарғона) мураббийлар штабига қўшилди ва шу кунгача ўз фаолиятини давом эттирмоқда[4]..
| Футболчилик фаолияти | ||
|---|---|---|
| 1985—1987 | 55 (8) | |
| 1988 | 3 (0) | |
| 1989 | 3 (0) | |
| 1989 | 39 (8) | |
| 1990—1991 | 54 (7) | |
| 1992—1999 | 196 (60) | |
| 1999 | 2 (0) | |
| 2000—2001 | 50 (0) | |
| 2002—2004 | 58 (6) | |
| 2004 | 11 (1) | |
| 2005 | 10 (0) | |
| 2006 | 2 (0) | |
| Миллий терма жамоа | ||
| 1994—2000 | 33 (10) | |
| Мураббийлик фаолияти | ||
| 201?—н. в. | Ёрдамчи | |
| 2020 | ||
Шундан кейин Лебедев футболдаги фаолиятини „Нефтчи“да якунлаган. 2014-йилда „Нефтчи“да мураббий ёрдамчиси бўлиб фаолият олиб борган[5].
Давлат мукофотлари
- 1994-йилда Осиё ўйинларида жамоа таркибида ғалаба қозонганидан сўнг, Сергей Лебедев ва бошқа ғолиблар ва уларнинг мураббийлари билан бирга Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофоти – "Шуҳрат" медали билан тақдирланди[6].
Ютуқлари
Нефтчи (Фарғона)
- Ўзбекистон чемпиони: 1992, 1993, 1994, 1995
- Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1994, 1996
Ўзбекистон терма жамоаси
- Осиё ўйинлари: 1994-йил
Манбалар
- ↑ „Насаф“ – „Нефтчи“: игри между собой[сайт ишламайди]
- ↑ Саудовская Аравия – Узбекистан – 1:4 (рус.)
- ↑ 3,0 3,1 Сборная Узбекистана, победившая на Азиаде в 94-ом. Где они сейчас? (рус.)
- ↑ „Сергей Лебедев Фарғона клубида иш бошлади (Бекзод Толибов блоги)“. 2022-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-октабр 2022-йил.
- ↑ „«Пахтакору» 55 лет!“. 5-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-январ 2015-йил.
- ↑ „О награждении группы спортсменов и тренеров республики“. 2017-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июл 2015-йил.
Ҳаволалар
- Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлар
- Сергей Лебедев ФБреф.cом сайтида
- Сергей Лебедев ФоотбаллФаcц.ру сайтида (русча)
- Сергей Лебедев Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
- Сергей Лебедев Трансфермаркт сайтида (футболчи профили)
- Сергей Лебедев wорлдфоотбалл.нет сайтида (футболчи профили)
- 31-январда туғилганлар
- 1969-йилда туғилганлар
- Фарғонада туғилганлар
- ФоотбаллФаcц.ру темплате wитҳ ИД Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- НФТ темплате wитҳ ИД Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- Яшаётган инсонлар
- Фарғона спорт кишилари
- Эркак футбол ярим ҳимоячилари
- СССР эркак футболчилари
- Ўзбекистонлик эркак футболчилари
- Шуҳрат медали соҳиблари
- Нефтчи (Фарғона) футболчилари
- Металлург Бекобод клуби футболчилари
- Сўғдиёна Жиззах футболчилари
- Насаф клуби футболчилари
- ФC Динамо Киров футболчилари
- ФC Турбина Наберезҳне Челнй футболчилари
- ФC Шинник Ярославл футболчилари
- Ўзбекистонлик футбол мураббийлари
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси эркак футболчилари
- Ўзбекистондаги футболчилар ҳақидаги мақолалар
- Нефтчи футбол клуби мураббийлари
- Истиқлол Фарғона клуби мураббийлари
- Ёзёвон клуби мураббийлари
- ФарДУ клуби мураббийлари
- Ўзбекистонлик рус миллатига мансуб кишилар
- Россиядаги муҳожир эркак футболчилар
- Осиё Кубоги 1996 футболчилари
- Осиё Кубоги 2000 футболчилари
- Россия Премер-лигаси футболчилари
- Осиё ўйинлари 1994 футболчилари
- Осиё ўйинлари 1998 футболчилари
- Ўзбекистон учун Осиё ўйинларида олтин медали соҳиблари
- Футбол бўйича Осиё ўйинлари совриндорлари
- Ўзбекистон Суперлигаси футболчилари
- Ўзбекистон Про лигаси футболчилари
- Ўзбекистон Про лигаси мураббийлари
- Ўзбекистонлик муҳожир эркак футболчилари
- Алифбо бўйича спортчилар