Jump to content

Шахмат

From Ziyosfera
шахмат тахтаси, доналари ва шахмат соати.

Шахмат (форсча: شاه مات, шоҳ мот — „шоҳ ўлди“) — икки кишилик мантиқий ўйин. Ба'зида бу о'йиннинг Хианг қи (Хитойча шахмат) ёки шоги (Японча шахмат) каби бошқа хил шаклларидан ажратиш мақсадида Халқаро шахмат ёки Г'арб шахмати деб аталади. шахмат яширин ма’лумотлар ёки тасодифийлик элементларини о’з ичига олмайдиган абстракт стратегик о’йиндир. Ўйиндан мақсад — рақиб шоҳини мот қилиш . Бу о'йин 64 та катакли тахтада 32 та фигура ёрдамида ва 8х8 катакли тахтада ўйналади.

О'йинчилар, одатда, "Оқ" ёки "Қора" деб аталади. Ҳар бир ўйинчи 16 та фигурага эга бўлади:

шахмат мусобақалари пайтида маълум сондаги юришлар қилиниши учун чегараланган вақт белгиланади. Дастлабки 40 та юриш учун 2,5, 2 ва 1,5 соат ажратилади. Тезкор шахматда ўйинни тугатиш учун аниқ вақт (30, 25, 15 ва 5 дақиқадан) берилади. Сиртқи шахматда ҳар бир юришни амалга ошириш учун масофа ва алоқа воситаси турига қараб, кун ёки ҳафталар белгиланиши мумкин.

Ҳозирги кўринишдаги шахмат ҳинд шатранжидан тубдан фарқ қилади, Жанубий Европада ХВ аср охирларида шаклланган.

Бугунги кунда шахмат энг машҳур ўйинлардан бирига айланган, спорт тури сифатида қабул қилинган; дунё бўйлаб миллионлаб кишилар бу ўйинни ўйнашади. шахмат ақлий гимнастика сифатида ҳам кўрилади.

Тарихи

шахматнинг келиб чиқиши чатуранга ўйинига бориб тақалади. Ўзбек халифалиги даврида бу ўйин шатранж номи билан оммавийлашди. Ўзбеклар шахмат ёзувини жорий этгани учун шахмат ўйинлари матнига оид қимматли маълумотлар сақланиб қолган. Абулфатҳ Аҳмад ибн Сижзий „Шатранж китоби“да 819 йилда Хуросонда ўтказилган биринчи шахмат мусобақаси ва унда ғолиб чиққан ўрта-осиёлик машҳур шатранжчи Абу Бакр ас-Сулий ҳақида ёзган. Ас-Сулий кўплаб шахмат воқеаларига қаҳрамон бўлиб кирган Абулфарож Лайложга устозлик қилган.

шахмат XI асрдан бошлаб Европада жадал ривожланди. XV асрда шахмат қоидаларига ўзгаришлар киритилди. 1512-йилда Римда Дамианонинг „Бу китоб шахмат ўйнашни ўргатади“ тўплами босилди ва у Европа тилларига таржима қилинди. 1575-йилда Мадридда Испания ва Италия шахматчилари ўртасида учрашув ўтказилди. XVII асрда Жоаккино Греко (Италия), XVIII асрда Даникан (Франсуа Андре), Филидор (Франсия), XIX асрда Говард Стаунтон (Англия), Адолф Андерсен, Иоганнес Сукерторт (Германия), Пол Морфи, Луи Паулсен (АҚСҲ), Игнац Колиш, Вилгелм Стейниц (Австрия—Венгрия), Александр Петров, Михаил Чигорин (Россия) каби шахмат усталари бу ўйиннинг ривожига катта ҳисса қўшишди.

1851-йилда Лондонда 1-халқаро мусобақа уюштирилди. Унда Андерсен ғалаба қозонди. 1886-йилдан шахсий жаҳон чемпионати ўтказилиши шахматни янада оммалаштирди. 1924-йилда Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) тузилди. 1987-йилда тузилган Гроссмейстерлар ассоциацияси (кейин Жаҳон шахмат кенгаши, деб номланди) мустақил равишда шахмат бўйича бир қанча мусобақа, жаҳон кубоги ва чемпионати ташкил этди. 2000-йилда Владимир Крамник ва Гарри Каспаров ўртасида ўтказилган мусобақада Крамник ғалаба қозонди ва жаҳон чемпиони, деб эълон қилинди. ФИДЕ шахматдаги бўлинишга барҳам бериш мақсадида мутлақ жаҳон чемпионини аниқлаш учун бирлаштирувчи мусобақа белгилади.

Шахмат Ўзбекистонда

Ўзбекистон заминида шахмат чуқур илдиз отганини тасдиқловчи манбалар мавжуд. 1972-йилда Далварзинтепа (Сурхондарё)да олиб борилган археологик қазилмалар вақтида Кушон даври (И—ИИ-асрлар)га оид шахмат доналари, 1977-йилда Афросиёб (Самарқанд)да ўтказилган тадқиқотлар чоғида ВИИ(7)—ВИИ(8)-асрларга тааллуқли 7 та шахмат донаси топилган. ИХ-асрда яшаган араб олими ва шатранжчиси ал-Адлийнинг ёзишича, шатранждаги инсон тафаккурини чеклаган шашхолдаги холларнинг тушишига қараб юриш шашхолнинг бекор қилиниши ва бу ўйиннинг ривожланишида Ўрта Осиё халқлари муҳим рол ўйнаган. Абу Райҳон Берунийнинг „Ҳиндистон“, Абдураззоқ Самарқандийнинг „Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн“, Алишер Навоийнинг „Мажоил ул-нафоис“, „Лисон уттайр“, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг „Бобурнома“ ва бошқалар тарихий асарларда шахмат (шатранж)га оид қимматли маълумотлар бор. Амир Темур даврида қучли шатранжчилар Самарқандда тўпланишган. Табризлик Али аш-Шатранжий (Оловиддин ат-Табризий) Самарқандда ўтказилган мусобақаларда ғолиб чиққан. Шатранж ҳақида китоб ёзиб, унга ўзининг ва ХИВ(14)-асргача Ўрта Осиёда яшаган кўплаб олия (гроссмейстер)ларнинг мансубаларини киритган. Амир Темурнинг ўзи билан ҳам шатранж ўйнаб турган.

ХХ(20)-асрнинг 20-йилларидан Ўзбекистонда шахматнинг замонавий қоидалари кенг тарғиб этилиши бу спорт турининг ривожланишига туртки берди. Тошкент, Самарқанд, Қўқон ва бошқалар шаҳарларда шахмат тўгараклари очилди. Азмиддин Хўжаев, Сергей Фрейман, Пўлат Саидхонов, Зокир Хўжаев кабилар шахматни тарғиб этишда жонкуярлик кўрсатишди. 1930-йилдан эркаклар, 1935-йилдан аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлаган (Александр Грушевский ва Лариса Пинчук энг кўп — 8 мартадан чемпион бўлишган). Турли даврларда Фёдор Дуз-Хотимирский, Сало Флор, Тигран Петросян, Паул Керес, Александр Котов, Марк Тайманов, Виктор Корчной, Анатолий Карпов каби таниқли гроссмейстерларнинг Ўзбекистонга келиб, маърузалар ўқиши, бир йўла ўйин (сеанс)лар ўтказиши, мусобақаларда қатнашиши мамлакатимиз шахмати ривожига самарали таъсир этди. ХХ (20)-асрнинг 50-йилларидан бошлаб Мамажон Муҳитдинов, Улуғбек Элбеков, Сергей Пинчук, Роман Ким, Алла Мкртичан каби шахмат жонкуярларининг янги авлоди вояга етди. Республика шахмат-шашка клуби фойдаланишга топширилди, турли тоифадаги мусобақалар ўтказила бошланди, газета ва журналларда шахмат рукнлари, Ўзбекистон телевидениесида шахмат кўрсатуви очилди, шахматга оид китобларни нашр этиш йўлга қўйилди. Исаак Бирбрагер, Ефим Рухлис каби шахмат композиторлари турли танловларда ғолиб чиқишди. Георгий Борисенкога сиртқи шахмат бўйича халқаро гроссмейстер унвони берилди. Георгий Аъзамов эса Ўзбекистондан етишиб чиққан 1-халқаро гроссмейстер бўлди (1984).

1992-йилда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жаҳон шахмат олимпиадасида 2-ўринни эгаллади, 1999-йилда эса Осиё чемпионатида ғалаба қозонди. 1998-йилда Иброҳим Ҳамроқулов ўсмирлар ўртасида жаҳон биринчилигида ғолиб чиқди. Рустам Қосимжонов 1998-йилда Осиёнинг биринчи, 2004-йилда эса жаҳоннинг 17-чемпиони бўлди.

Нуфузли мусобақаларда юқори натижалар кўрсатгани учун ФИДЕ Ўзбекистонлик қуйидаги шахматчиларимизга халқаро гроссмейстер унвонини берди: Валерий Логинов, Александр Ненашев, Григорий Серпер, Сергей Загребелний, Сайдали Йўлдошев, Алексей Барсов, Михаил Салтаев, Рустам Қосимжонов, Рена Мамедова, Шуҳрат Сафин, Марат Жумаев, Дмитрий Қаюмов, Тимур Гареев. Бир неча шахматчи ва мураббийлар Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвони ва орден-медаллари билан мукофотланишди. Мамлакатда болалар ва ёшлар ўртасида ҳам шахматни ривожлантиришга катта эътибор бериляпти. шахмат „Умид ниҳоллари“, „Баркамол авлод“, универсиада мусобақалари дастурига киритилган. Ўзбекистонлик ёш шахматчилар болалар-ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб келишяпти. Ҳозирги вақтда Тошкент ва вилоятлардаги шахматга ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, шахмат клублари ва тўгаракларида 268 мураббий фаолият кўрсатяпти. Мамлакатимизда 7984 киши (2320 нафари хотин-қизлар) шахмат билан бевосита шуғулланишади, улардан 3220 нафари шахмат разряд ва унвонларига эга[1].

ФИДЕ таснифи бўйича жаҳон чемпионлари

Адабиётлар

  • Муҳитдинов М., Ўзбекистонда шахматчилик, Т., 1961;
  • Муҳитдинов М., шахмат — кони ҳикмат, Т., 1994.

Почта шахмат

Бу шахматнинг бир тури бо'либ, рақиблар узоқ жойларда бо'либ, ҳаракатлар электрон почта орқали (илгари хат орқали) узатилади. Жавоб вақти кунлар билан о'лчанади ва о'йинни бажариш учун ойлар ёки йиллар керак бо'лиши мумкин.

1951-йилда ташкил этилқан Халқаро почта шахмат федерацияси (ИCCФ) [2] о'зининг Олимпия ва жаҳон чемпионатларини шу услуб билан ташкил қуилади.

Почта шахмат бо'йича жаҳон чемпионати

# Йиллар Чемпион Миллати
01. 1950-1953 Cеcил Пурдй Австралия байроғи Австралия [3]
02. 1956-1959 Виачеслав Рагозин Россия байроғи Россия [4]
03. 1959-1962 Албериc О'Келлй Белгия байроғи Белгия [5]
04. 1962-1965 Владимир Загоровскй Россия байроғи Россия [6]
05. 1965-1968 Ҳанс Берлинер АҚСҲ байроғи АҚСҲ [7]
06. 1968-1971 Ҳорст Риттнер Олмония байроғи Германия [8]
07. 1972-1976 Яcоб Эстрин Россия байроғи Россия [9]
08. 1975-1980 Жорн Слотҳ Дания байроғи Дания [10]
09. 1977-1983 Тону Оим Эстония байроғи Эстония [11]
10. 1978-1984 Вйтас Палcиаускас АҚСҲ байроғи АҚСҲ [12]
11. 1983-1989 Фритз Баумбач Олмония байроғи Германия [13]
12. 1984-1991 Григорй Санакоэв Россия байроғи Россия [14]
13. 1989-1998 Микҳаил Уманскй Россия байроғи Россия [15]
14. 1994-2000 Тону Оим Эстония байроғи Эстония [16]
15. 1996-2002 Герт Тиммернан Нидерландлар байроғи Нидерландия [17]
16. 1999-2004 Тунc Ҳамарат Австрия байроғи Австрия [18]
17. 2002-2007 Ивар Берн Норвегия байроғи Норвегия } [19]
18. 2003-2005 Жооп ван Оостером Нидерландлар байроғи Нидерландия [20]
19. 2004-2007 Чристопҳе Леотард Франсия байроғи Франсия [21]
20. 2004-2011 Пертти Леҳикоинен Финландия байроғи Финландия [22]
21. 2005-2008 Жооп ван Оостером Нидерландлар байроғи Нидерландия [23]
22. 2007-2010 Александр Дронов Россия байроғи Россия [24]
23. 2007-2010 Улрич Степҳан Олмония байроғи Германия [25]
24. 2009-2011 Маржан Семри Словения байроғи Словения [26]
25. 2009-2013 Фабио Финоcчиаро Италия байроғи Италия [27]
26. 2010-2014 Рон Лангевелд Нидерландлар байроғи Нидерландия [28]
27. 2011-2014 Александр Дронов Россия байроғи Россия [29]
28. 2013-2016 Леонардо Лжубиcиc Хорватия байроғи Хорватия [30]
29. 2015-2015 Александр Дронов Россия байроғи Россия [31]
30. 2017-2019 Андрей Кочемасов Россия байроғи Россия [32]
31. 2019-2022 Фабиан Станач
Чристиан Муcк
Рон Лангевелд
Полша байроғи Полша
Австрия байроғи Австрия
Нидерландлар байроғи Нидерландия
[33]
32. 2020-2022 Жон Эдwардс АҚСҲ байроғи АҚСҲ [34]

Почта шахмат олимпиадаси

# Йиллар Олтин медал Кумуш медал Бронза медал
01. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-14 санасида архивланган) 1949-1952 Венгрия байроғи Венгрия Чехословакия Швеция байроғи Швеция
02. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-22 санасида архивланган) 1952-1955 Чехословакия Швеция байроғи Швеция Олмония байроғи Германия
03. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-14 санасида архивланган) 1958-1961 Совет Иттифоқи Венгрия байроғи Венгрия Югославия
04. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-21 санасида архивланган) 1962-1964 Совет Иттифоқи Демократик Германия Швеция байроғи Швеция
05. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-22 санасида архивланган) 1965-1968 Чехословакия Совет Иффифоқи Федерал Германия
06. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-21 санасида архивланган) 1968-1972 Совет Иттифоқи Чехословакия Демократик Германия
07. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-22 санасида архивланган) 1972-1976 Совет Иттифоқи Болгария байроғи Болгария Британия
08. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-21 санасида архивланган) 1977-1982 Совет Иттифоқи Венгрия байроғи Венгрия Британия
09. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-14 санасида архивланган) 1982-1987 Британия Федерал Германия Совет Иттифоқи
10. 1987-1995 Совет Иффифоқи Англия байроғи Англия Демократик Германия
11. 1992-1999 Чехословакия
Олмония байроғи Германия
Канада байроғи Канада
Шотландия байроғи Шотландия
12. 1998-2004 Олмония байроғи Германия Литва байроғи Литва Латвия байроғи Латвия
13. 2004-2009 Олмония байроғи Германия Чехия байроғи Чехия Полша байроғи Полша
14. 2002-2006 Олмония байроғи Германия Литва байроғи Литва АҚСҲ байроғи АҚСҲ
15. 2006-2009 Норвегия байроғи Норвегия Олмония байроғи Германия Нидерландлар байроғи Нидерландия
16. 2010-2016 Чехия байроғи Чехия Олмония байроғи Германия Франсия байроғи Франсия
17. 2009-2012 Олмония байроғи Германия Испания байроғи Испания Италия байроғи Италия
18. 2012-2016 Олмония байроғи Германия Словения байроғи Словения Испания байроғи Испания
19. 2016-2021 Болгария байроғи Болгария Олмония байроғи Германия Чехия байроғи Чехия
Полша байроғи Полша
20. 2016-2019 Олмония байроғи Германия Россия байроғи Россия Испания байроғи Испания
21. 2020-2023 Олмония байроғи Германия Люксембург байроғи Люксембург АҚСҲ байроғи АҚСҲ

Манбалар