Jump to content

Сиртордуш

From Ziyosfera

Сиртордуш, шиеянто, сиеянто, сеянто — қадимги туркий қабила. Хитой манбаларида теле деб номланган қабилалар бирлашмасига кирган. VII асрнинг ўрталарига қадар Марказий Осиёдаги туркий кабилалар орасида катта нуфузга эга бўлган. Қадимда сир ва тордуш қабилалари ёнмаён яшаган. Улар ўртасида ҳукмрон бўлиш учун курашлар натижасида сир қабиласи ғолиб чиқиб тордушларни ўзига қўшиб олган. Шу тариқа С. этноними пайдо бўлган. С.ларнингтили, урфодати, қуроляроғлари, қатто ҳарбий ва маъмурий тузумлари Турк хоқонлигинп ташкил этишда етакчи бўлган турк (тужюэ) қабиласидан фарқ қилмаган. С.лар VII аср бошигача Ғарбий турк хоқонлиги, 621 йилдан Шарқий турк хоқонлиги тасарруфида бўлган. Мустақилликка интилган С.ларнинг катта қисми илгари яшаган жойлари — Тангритогетакларини тантаб Шимолий Олтойдаги Ибор тоғлари (хитойча Танханшан) шим.идаги ерларга кўчиб келиб Сиртордуш хонлигинк барпо этганлар. VII аср ўрталарида С. уйғурларга қўшилиб кетган.