Степан Атоян
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Степан Меликович Атоян | ||
| Таваллуд санаси | 1966-йил 13-июл | ||
| Таваллуд жойи | Боку, Озарбайжон ССР, СССР | ||
| Бўйи | 173 cм (5 фт 8 ин) | ||
| Амплуаси | Ярим ҳимоячи | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1976–1984 |
| ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1989-1991 |
| 93 | (6) |
| 1991 |
| 8 | (0) |
| 1992 |
| 25 | (3) |
| 1993—1995 |
| 73 | (14) |
| 1995—1996 |
| 28 | (1) |
| 1996 |
→ | 0 | (0) |
| 1996—1997 |
| 40 | (20) |
| 1997—1999 |
| 17 | (4) |
| 1999—2000 |
→ | 7 | (1) |
| 2000 |
| 8 | (0) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 1995—1996 |
| 9 | (0) |
| Бошқарган клублари | |||
| 2001—2002 |
| ||
| 2003—2004 |
| ||
| 2004—2005 |
| ||
| 2011—2012 |
| ||
| 2012—2013 |
| ||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Степан Меликович Атоян (арманча: Աթոյան Ստեփան; 1966-йил 13-июлда Бокуда туғилган) — совет, ўзбек ва юнон футболчиси. Ҳозир мураббий сифатида фаолият юритади.
Фаолияти
Клубларда
Бокунинг „Нефтчи“ жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 1989-йилдан 1991-йилгача Ашхободнинг „Копетдоғ“ жамоасида ўйнаб, 93 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган. 1991-йил ўрталарида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига кўчиб ўтган ва ярим мавсум шу клубда ўйнаган.
СССР парчаланганидан сўнг мустақил Ўзбекистонда қолди ва 1992-йил бошида Қўқоннинг „Темирйўлчи“ жамоаси билан шартнома имзолади ва бу жамоада бир мавсумда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. 1993-йилги мавсум бошида Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига ўтиб, 1995-йилнинг ўрталарига қадар ушбу жамоада ўйнаган. Бу вақт ичида жамоа етакчиларидан бирига айланди ва ушбу мавсумларда 73 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол уришга эришди. 1995-йил ўрталарида Грециянинг „Проодефтики“ жамоасига ўтди ва бир ярим мавсум шу клубда ўйнади.[2] 1996-йилда бир мунча вақт Грециянинг бошқа „Провитан“ клуби аъзоси бўлган. 1996-йил ўрталарида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қайтди ва 1997-йилнинг ўрталарига қадар бу жамоада 40 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урган[1]. 1997-йил ўрталарида яна „Проодефтики“ жамоасига ўтган ва 1999-йил ўрталарига қадар ушбу Греция клубида ўйнаган. 1999-йил ўрталаридан 2000-йил охиригача Греция клубларида ўйнаган: „Халкидона“ ва „Атромитос“, у ерда футболчи сифатида профессионал фаолиятини якунлаган.
Терма жамоада
1995—1996-йилларда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган. Атоян миллий терма жамоадаги дебют ўйинини 1995-йил 18-июлда Малайзиянинг „Мердека“ кубогида Венгрия терма жамоасига қарши ўтказган. Степан Атоян Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 9 та ўйин ўтказган бўлса, шулардан учтасини 1996-йили БААда бўлиб ўтган Осиё Кубогида ўтказган.[2]
Мураббий сифатида
Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, Атоян Грецияда қолиб, мураббийлик фаолиятини бошлаган. ОФКнинг мураббийлик дипломи, Б тоифали мураббийлик дипломи ва УЭФА лицензиясини олган. Греция футбол академиясида мураббийлик фаолиятини бошлаган ва 13 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар, ўсмирлар ва ёшлар жамоаларига устозлик қилган. Кейинчалик турли лигаларда ўйнайдиган турли Греция клубларига мураббийлик қилган.
Ютуқлари
Жамоавий
„Темирйўлчи“
- Ўзбекистон Кубоги финалчиси: 1992
„Нефтчи“ (Фарғона)
- Ўзбекистон чемпиони: 1993, 1994, 1995
- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори: 1996
- Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1994, 1996
Шахсий
- Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида учинчи ўрин: 1993
Манбалар
- ↑ „Статистика греческой лиги 1998/1999“. 5-октабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-август 2015-йил.
- ↑ „Статистика Кубка Азии 1996“. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-август 2015-йил.
Ҳаволалар
- Степан Атоян Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
- Оффиcиал Фаcебоок Профиле
- 13-июлда туғилганлар
- 1966-йилда туғилганлар
- Бокуда туғилганлар
- НФТ темплате wитҳ ИД Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- Яшаётган инсонлар
- СССР эркак футболчилари
- Ўзбекистонлик эркак футболчилари
- Грециялик эркак футболчилар
- Эркак футбол ярим ҳимоячилари
- Нефтчи (Фарғона) футболчилари
- Сўғдиёна Жиззах футболчилари
- Қўқон 1912 клуби футболчилари
- Атромитос Ф.C. футболчилари
- Атҳенс Каллитҳеа Ф.C. футболчилари
- Проодефтики Ф.C. футболчилари
- Копетдаг футбол клуби футболчилари
- Ўзбекистон Суперлигаси футболчилари
- Греция Суперлигаси футболчилари
- Ўзбекистонлик муҳожир эркак футболчилари
- Грециядаги муҳожир эркак футболчилар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси эркак футболчилари
- Осиё ўйинлари 1994 футболчилари
- Осиё Кубоги 1996 футболчилари
- Ўзбекистон учун Осиё ўйинларида олтин медали соҳиблари
- Футбол бўйича Осиё ўйинлари совриндорлари
- Ўзбекистонлик футбол мураббийлари
- Грециялик футбол мураббийлари
- Алифбо бўйича спортчилар