Тангри – 1) Худо, Аллоҳ. Тангричилик динида худонинг номи. „Тангри“ атамаси ко'п Осиё халқларининг энг қадимий мифологик фондига киради. Тангри қадимги шумер тилида (мил. ав. 3-минг йиллик) тенгри, тенгир, денгри, денгир; олтойча тенгри, тенгери; озарбайжонча денгри, денгир; хакасча тигир, тер; тувача деэр; чувашча тура; якутча тангара; монголча тенгер; бурятча тенгери, тенгри; қалмиқча тенгер; японча тенри. У қадимги хунну тилида ҳам мавжуд бўлган (мил. ав. III аср ва ундан ҳам аввалроқ). Тадқиқотчилар Тангрини кенгроқ талқинда шумерча – тенгир – „коинот“, „денгиз“ билан боғлайдилар. Тангри ҳақидаги тасаввур осмон руҳи эгаси ғақидаги анимистик диний эътиқодлар асосида шаклланган бўлиб, унда осмон ҳам бевосита ўзининг кўринишида, ҳам Т. яшайдиган фазо сифатида тасаввур этилган; 2) Ислом динини оммавий равишда қабул қилган туркий халқларда, жумладан, ўзбекларда Аллоҳнинг номларидан бири сифатида ишлатилади.
Яна қаранг