Jump to content

Тиюл

From Ziyosfera

Тиюл, тиул (қад. туркийча тегмак феълидан) — Эрон, Озарбайжон ва Арманистонда ер эгалиги шакли (15— XIX асрлар). Мовароуннаҳрда танҳо деб аталган. Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишича, ҳарбий арбобларга озиқ-овқат учун берилган маош Т. деб аталган. XVI асрда Сафавийлар давлатипя давлат хизматчиларига маълум ҳудуддан солиқ (тўлиқ ёки қисман) олиш ҳуқуқи берилиши Т. деб аталган. XVI асрнинг 2ярмидан Т. ерни инъом этиш маъносида тушунилган. Т. баъзан маълум мансабдорларга уларнинг муайян хизматни бажариб турган даврлари мобайнида, бошқа ҳолларда эса шахсий хизмати учун умрбод берилган. XVIII асрда шахсий Т.лар амалда меросий мулкка айланиб кетган.