Jump to content

Траян

From Ziyosfera
Траян

Траян ёки Траианус (лотинча: Марcус Улпиус Нерва Траианус; 53—117) — Рим императори (98 йилдан). Антонинлар сулоласидан. Траяннинг босқинчилик урушлари натижасида Рим империяси чегаралари ниҳоятда кенгайган: Дакия (106), Арабистон (106), Буюк Арманистон (114), Месопотамия (115) эгалланган. Кейинчалик Адриан даврида Арманистон ва Месопотамия империядан ажраб чиққанлар. Траян даврида Рим ва (Траян форуми, Траян устуни ва бошқалар) провинсияларда (йўллар, кўприклар, каналлар) фаол курилиш ишлари олиб борилган.