Триада
Appearance
Триада (юнонча: триадос — учлик) — борлик ва тафаккур тараққиётининг 3 босқичлилигини билдирувчи тушунча. Платон ва неоплатонизм, айниқса, Прокл томонидан ишлаб чиқилган. Немис классик идеализми вакиллари, хусусан, Гегел уни асосий диалектик ривожланиш тамойили сифатида талқин этган. Гегел фикрича, ҳар қандай ривожланиш жараёни 3 босқични ўтайди: тезис (дастлабки ҳолат), антитезис (қарамақаршиликка ўтиш, инкор қилиш), синтез (қарамақаршиликларнинг янги бир бутун ҳолга келиши).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |