Jump to content

Уффици

From Ziyosfera

Уффици (Уфfi зи, айнан „канселярия“) — Флоренсиядаги давлат картиналар галереяси; Италиядаги энг йирик тўпламлардан бири. Ҳукумат канселярияси учун қурилган бинога жойлашган (1560—85, меъмори Ж. Вазари ва бошқа Буонталенти). Медичилар сулоласи тўплами заминида шаклланган У.га 1575-йилда асос солинган. У. 13— XVIII асрлар Италия рангтасвир асарларининг жаҳондаги энг бой тўпламига эга (Дуччо, Жотто, Уччелло, Перо делла Франческа, Боттичелли, Леонардо да Винчи, Рафаэл, Жоржоне, Тициан, Караважо ва бошқалар), антик санъат, франсуз, немис, нидерланд, голланд ва фламанд санъатининг ажойиб намуналари сақланади. Европа рассомларининг автопортретлари, айниқса, нодирдир.