Викитурлар
Викитурлар (вики ва турлар сўзларининг бирикмаси) (инглизча: Wикиспеcиэс) — биологик турларнинг эркин каталогини тузиш мақсадида яратилган лойиҳа. Википедия сингари Викитурлар ҳам Викимедиа Жамғармасининг лойиҳаси бўлиб, кўнгиллилар томонидан тузилади. Лойиҳа кўпроқ олимлар учун мўлжалланган.
![]() | |
| Wеб-манзил | спеcиэс.wикимедиа.орг |
|---|---|
| Интерwики | спеcиэс: |
| Асосий бўлим | Кўп тилли |
| Асос солинган сана | 2004-йил 14-сентябр |
| Асосчи | Бенедикт Мандл (2004-йилда лоёҳани таклиф қилган); Жиммй Wалес ҳамда Викимедиа жамоати |
| Лицензия | эркин |
| Реклама | йўқ |
Жиммй Wалес таҳрирчилар илмий даражаларини тасдиқловчи ҳужжатларни факс орқали жўнатишлари шарт эмаслигини, аммо қилинган таҳрирлар махсус аудиториялар текширувидан ўтиши кераклигини айтган.[1][2] Викитурлардаги маълумотлардан ГНУ Фреэ Доcументатион Лиcенсе ва CC БЙ-СА 3.0 лицензиялари бўйича фойдаланиш мумкин.
Викитурларга 2004-йилнинг сентябр ойида асос солинган. Лойиҳани бойитиш учун бутун дунёдаги биологлар ёрдамга чақирилган.[3] 2005-йилнинг апрел ойига келиб Викитурларда Cарл Линнаэус классфикациясига асосланган таксономия тузиб чиқилди ва ҳар бир тур ҳақидаги Википедия мақоласига линклар қўшилди.[2]
Манбалар
- ↑ „Cаллинг алл тахономисц“. Сcиэнcе. 307-жилд, № 5712. 2005. 1021-бет. дои:10.1126/сcиэнcе.307.5712.1021а.
- ↑ 2,0 2,1 „WикиСпеcиэс“. Сигма Хи (25-апрел 2005-йил). 2005-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-феврал 2014-йил.
- ↑ Пеплоw, Марк (2005). „Спеcиэс лист реачес ҳалф-миллион марк“. Натуре. дои:10.1038/неwс050314-6.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Викитурлар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий сайт
- Викитурлар устави (ингл.)
