Jump to content

Етти йиллик уруш

From Ziyosfera
Етти йиллик уруш

А. Э. Коцебу. «Кунерсдорф жанги» (1848)
Саналар 1756—1763
Уруш ери Европа, Африка, Ҳиндистон, Шимолий Америка, Вест Индия, Филиппин, Жанубий Америка
Сабаб Пруссиянинг кучайиши, франсуз-инглиз колониал рақобати
Натижа Пруссиянинг буюк давлатга айланиши; Англиянинг Франсиядан Канада, Шарқий Луизиана колонияларини, Доминика, Сент Винсент, Гренада, Тобаго, Сенегал оролларини, Ҳиндистондаги барча савдо факторияларини ва Испаниядан Г`арбий Луизианани тортиб олиб, етакчи колониал давлатга айланиши
Рақиблар
Пруссия қироллиги

Британия империяси
Брауншвейг-Люнебург
Португалия қироллиги
Гессен-Кассел князлиги
Ирокез қабилалари конфедерацияси
Россия империяси (1762)
Бенгалия субаси

Муқаддас Рим империяси

Франсия
Россия империяси (1757—1761)[1]
Швеция қироллиги
Испания империяси
Саксония курфюрстлиги
Неапол қироллиги
Сардиния қироллиги

Қўмондонлар
Фридрих ИИ

Ф. В. Зейдлиц
Георг ИИ
Георг ИИИ
Роберт Клайв
Жеффри Амҳерст
Фердинанд Брауншвейг
Сирож уд-Давла
Жозе И

Граф Даун

Граф Ласси
Карл Александр
Эрнст Гидеон Лаудон
Людовик ХВ
Луи Жозеф де Монкалм
Елизавета Петровна†
П. С. Салтиков
Карл ИИИ
Август ИИИ

Кучлар
Бир неча юз минг киши (пастроққа қаранг) Бир неча юз минг киши (пастроққа қаранг)
Йўқотишлар
пастроққа қаранг пастроққа қаранг

Етти йиллик уруш (1756—1763) — ХВИИИ асрнинг катта воқеаси, Янги даврнинг энг катта уруши. Етти йиллик уруш ҳаракатлари Европа ва океан ортида: Шимолий Америкада, Вест Индияда, Ҳиндистонда, Филиппинда олиб борилган. Урушда ўша пайтдаги Европанинг барча буюк давлатлари, ўртаc ва кичик давлатлар, бир қанча ҳиндулар қабилалари қатнашган. Уинстон Черчилл томонидан уруш „Биринчи Жаҳон уруши“ деб атаган.[2] Урушни колониал (Британия империяси, Франсия ва Испаниянинг колониал мақсадлари тўқнашганлиги сабабли), биринчи окоп (урушда кўплаб редутлар, окопларнинг ишлатилганлиги сабабли) ва биринчи артиллерия (артиллерия катта миқдорда ишлатилганлиги сабабли) уруши деб ҳам аташади.

Европадаги Австрия ва Пруссия қироллиги ўртасида асосий рақобатга Австрия томонидан олдинги Силезия урушларида йўқотилган Силезия сабабчи бўлган. Шу сабабли бу урушни Учинчи Силезия уруши деб ҳам аташади. Швед тарихчилигида уруш Померания уруши (шведча: Поммерска кригет), Канадада Босқинчилик уруши (инглизча: Тҳе Wар оф тҳе Cонқуэст) ва Ҳиндистонда Учинчи Карнат уруши (инглизча: Тҳе Тҳирд Cарнатиc Wар) деб номланади. Шимолий Америкадаги уруш ҳаракатларини Франсуз-ҳинду уруши деб аташади.

Урушга „етти йиллик“ деган номни ХВИИИ-асрнинг 80-йилларида олган, у пайтгача урушни „яқинда бўлган уруш“ деб аташган.

ЕТТИ ЙИЛЛИК УРУШ (1756-63) — Австрия, Франсия, Россия, Испания, Саксония ва Швесия билан Пруссия, Буюк Британия, Португалия ўртасида бўлган уруш. Англия ва Франсиянинг ўзга ҳудудлар учун кураши ҳамда Пруссия сиёсий манфаатларининг Австрия, Франсия ва Россия манфаатлари билан тўқнашуви туфайли келиб чиққан. 1761-й.да Пруссия ҳалокат ёқасида эди, аммо янги рус императори Пётр ИИИ у билан сулҳ узган (1762) (Екатерина ИИ уни бекор қилган, бирок, урушни давом эттирмаган). Шиддатли курашлар мустамлакаларда ва денгизда ҳам содир бўлган. Пруссия Губертусбург сулҳи (1763) га асосан, Саксония билан Силезияни ўзига қўшиб олган. Париж тинчлик битими (1763) га асосан, Франсиядан Буюк Британияга Канада, Шарқий Луизиана, франсузларнинг Ҳиндистондаги мулкларининг кўп қисми ўтган. Е.й.у.нинг асосий натижаси — Буюк Британиянинг Франсия устидан мустамлака ва савдо соҳасидаги курашда қозонган ғалабаси бўлган.

Уруш сабаблари

1756-йилда Европанинг курашаётган иттифоқлари

Етти йиллик уруш эълон қилинмасиданоқ Европада эмас, балки океан ортида бошланган. 1754—1755-йилларда Шимолий Америкадаги англо-франсуз колониал рақобати инглиз ва франсуз колонистлари ўртасидаги чегара тўқнашувларига олиб келди. 1755-йилнинг ёзида тўқнашувлар очиқ уруш ҳаракатларига (қаранг Франсуз-ҳинду уруши) айланиб кетди. Унда иттифоқчи ҳиндулар билан бирга доимий ҳарбий бўлинмалар қатнаша бошлашди. 1756-йилда Буюк Британия Франсияга қарши расмий тарзда уруш очди.

Иттифоқлар ўзгариши

Етти йиллик уруш қатнашчилари. Кўк рангда: инглиз-прусс иттифоқи. Яшил рангда: антипрусс иттифоқи

Бу уруш Европадаги ташқи-сиёсий иттифоқлар тизимини бузиб, кўплаб Европа давлатларини ўз ташқи иттифоқларини ўзгартиришга мажбур қилди. Австрия ва Франсия ўртасидаги қитъада етакчи бўлиш учун доимий рақобат учинчи куч: Пруссия пайдо бўлиши бўлиши билан пасая бошлади. Пруссияда ҳокимият тепасига 1740-йилда Фридрих ИИ келиши билан Пруссия Европа сиёсатида етакчи бўлишга ҳаракат қила бошлади. Фридрих Силезия урушларида ғалаба қозониб Австриянинг энг бой вилоятларидан бири Силезияни тортиб олди. Бу ғалаба натижасида Пруссия ҳудуди 118,9 минг км²дан 194,8 км²га кенгайиб, аҳолиси 2 240 000 мингдан 5 430 000га етди. Табиийки, Австрия Силезия йўқотилишига шундай қараб тура олмасди.

Франсияга қарши уруш очган Буюк Британия 1756-йилда Пруссия билан иттифоқ тузди. Бу иттифоқ инглиз қиролининг қитъада мулки бўлган Ганноверни Франсиядан ҳимоя қилиш учун тузилди. Фридрих Австрия билан урушни муқаррар деб билганлиги ва ўз ресурслари чекланганлиги билганлиги сабабли „инглиз олтини“ни танлади. У шунингдек, бу билан Британия таъсири кучли бўлган Россияни урушга аралаштирмаслик учун ҳаракат қилди. Британиянинг Россияга таъсирини жуда юқори баҳолаб юборган Фридрих ўзининг инглиз-прусс иттифоқи билан Франсиянинг жаҳли чиқишини ўйламади. Натижада Фридрих қитъадаги энг кучли уч давлат иттифоқига қарши курашишга мажбур бўлди. Бу иттифоқни у „уч хотин иттифоқи“ деб атаган ([[Мария Терезия), Елизавета Петровна ва мадам Помпадур). Душманларини шундай деб мазаҳ қилган Фридрих ўз кучларига жудаям ишонмаган: ўзининг аскарлари сони кам бўлган, пиёда қўшинлари кучсиз бўлган итифоқчи Англия пулдан бошқа ҳеч нарсани Пруссияга бера олмасди.

Инглиз-прусс иттифоқи тузилиши Австрияни ўзининг рақиби Франсия билан бирлаштиришга мажбур бўлди. Силезия урушларида Пруссияни қўллаб-қувватлаб, Австрия кучини синдириш учун ўз қўлидаги ўйинчоқ қилмоқчи бўлган Франсия учун Пруссия душманга айланди. Янги ташқи-сиёсат муаллифи ўша пайтлардаги машҳур Австрия дипломати граф Кауниц бўлди. Франсия ва Австрия ўртасида Версалда иттифоқ тузилди. 1756-йилда бу иттифоқга Россия ҳам қўшилди.

Пруссиянинг кучайиши Россия томонидан унинг ғарбий чегараларига хавф туғилиши деб қабул қилинди. Австрия билан яқин алоқалар, 1746-йилда имзоланган иттифоқ битими бўлажак урушда Россия кимнинг тарафдори бўлишини аниқлаштириб қўйганди. Анъанавий яқин алоқалар Англия билан ҳам мавжуд эди. Шуниси қизиқки уруш бошланмасиданоқ Пруссия билан дипломатик алоқаларни узган Россия бутун урушда давомида Англия билан дипломатик алоқаларни узмайди.

На Австрия, на Франсия ва на Россия Пруссияни йўқ қилишни хоҳламасди, лекин, уларнинг мақсади Пруссияни Силезия урушларигача бўлган чегараларга қайтариш эди. Шундай қилиб, иттифоқчиларнинг мақсади Австрия ворислиги учун урушда вайрон қилинган қитъадаги эски сиёсий муносабатларни тиклаш эди. Умумий душманга қарши бирлашган бу уч давлат ўзларининг анъанавий тушунмовчиликларини эсдан чиқармадилар. Пруссиянинг урушда бутунлай мағлуб бўлмаслигига ҳам рақиблар орасидаги душманлик ва келишмовчиликлар сабаб бўлди.

Бу урушни Давид ва „Голиаф“ ўртасидаги кураш деб ҳам аташган. Фридрих ИИнинг 200 000 аскари ва ёлланма 50 000 Ганновер аскарларига душманнинг 419 000 аскари бор эди. Шу урушдан сўнг Фридрих „Буюк“ деган ном олди.

Урушнинг Европа театри

1756-йил: Саксонияга ҳужум

1756-йилда Европадаги уруш ҳаракатлари

1756-йилда томонлар кучлари

Давлат Аскарлар сони
Пруссия 200 000
Ганновер 50 000
Англия 90 000
Жами 340 000
Россия 333 000
Австрия 200 000
Франсия 200 000
Испания 25 000
Жами 758 000
Ҳаммаси 1 098 000

Душманлари ўз аскарларини тўпламасиданоқ Фридрих ИИ 1756-йил 29-августда Австрия чегарадоши Саксонияга тўсатдан бостириб кириб, Саксонияни эгаллади ва уруш ҳаракатларини бошлади. 1756-йил 11-сентабрда Елизавета Петровна Пруссияга қарши уруш эълон қилди. 9-сентабрда прусслар Пирнада турган саксон армиясини ўраб олишди. 1-октабрда саксонларга ёрдамга келаётган фелдмаршал Броун бошчилигидаги 33,5 минг кишилик Австрия армия Лобозицда мағлуб этилди. Қийин аҳволда қолган 18 000 кишилик Саксония армияси 16-октабрда таслим бўлди. Асир қилиб олинган саксон аскарлари мажбуран Пруссия армиясига ўтказилди. Кейинроқ улар душман тарафга ўтиб кетишлари орқали Фридрихга „раҳмат айтишади“.тасвир:Севен еарс wар.гиф|лефт|тҳумб|300 пх|Етти йиллик уруш Европада]]

Яримта армия корпусига тенг армияси бўлган ва Полшадаги доимий муаммоларга учраб юрадиган (саксон курфюрсти Полша қироли ҳам эди) Саксония Пруссияга умуман хавф туғдирмаслиги аниқ эди. Фридрихга Саксонияга қарши агрессиясига қуйидагилар сабабчи бўлди:

  • Саксонияни Австрияга тегишли Богемия ва Моравияга бостириб кириш учун қулай база сифатида ишлатиш;
  • урушни душман ҳудудига ўтказиш орқали урушга пул тўламаслик;
  • бой Саксониянинг ресурсларини ўз фойдасига ишлатиш. Бу мақсадини Фридрих шу даражада яхши уддалаганки, баъзи саксонияликлар ҳалигача Берлин ва Бранденбурглиларни ёқтиришмайди.

1757-йил: Колин, Росбаҳ ва Лейтендаги жанглар, Россия уруш ҳаракатларини бошлайди

1757-йилда томонлар кучлари

Давлат Аскарлар сони
Пруссия 152 000
Ганновер 45 000
Саксония[3] 20 000
Жами 217 000
Россия 104 000
Австрия 174 000
Германия империя иттифоқи[4] 30 000
Швеция 22 000
Франсия 134 000
Жами 464 000
Ҳаммаси 681 000

[5]

Манбалар

  1. ↑ 1757—1761-йилларда Россия антипрусс иттифоқи томонида урушган, 1762-йилдан эса Пруссия томонида. 1762-йилнинг о`зидаёқ Россия урушдан чиқди.
  2. ↑ Боwен, ҲВ (1998). Wар анд Бритиш Соcиэтй 1688—1815. Cамбридге, Унитед Кингдом: Cамбридге Университй Пресс, 7. ИСБН 0-521-57645-8.
  3. ↑ 1756-йил 15-октабрда саксон армияси прусс армиясига қўшиб олинди.
  4. ↑ 1757-йилда Фридрих ИИга уруш очган кичик немис давлатлари иттифоқи.
  5. ↑ В. В. Похлёбкин Рус, Россия ва ССРИнинг 1000 йиллик ташқи сиёсати. М.: „Халқаро алоқалар“, 1995., стр. 537

Шунингдек

Адабиёт

Ҳаволалар