Jump to content

Динамо (футбол клуби, Самарқанд)

From Ziyosfera
(Redirected from "Dinamo")
ФC Динамо Самарқанд
Файл:Динамо-С.пнг
Тўлиқ номи Динамо Самарқанд футбол клуби
Лақаби Тҳе Лионс (Ўзбекча: Шерлар)
Арслонлар
Динамочилар
Асос солинган 1960 (65 йил аввал) (1960)
Стадиони Динамо стадиони
Сиғими 13,800
Пресидент Ўзбекистон Акбар Шукуров
Бош мураббий Ўзбекистон Вадим Абрамов
Лига Ўзбекистон Суперлигаси
Ўрни 4 (2025)
Вебсайти Клуб сайти
Амалдаги мавсум

Динамо (Самарқанд футбол клуби) (инглизча: ФC Динамо Самарқанд, тожикча: Дастаи Футболи Динамо Самарқанд) – футбол клуби, Ўзбекистон Супер Лигаси вакили. Динамо Самарқанд Профессионал Футбол Клуби ҳозир Ўзбекистон Супер Лигасида қатнашади.

Жамоа тарихи

Жамоанинг вужудга келиши

Маълумотларга қараганда, 1958-йилда Самарқандда барпо этилган бир неча заводнинг ишчилари бирлашиб шаҳардаги дастлабки жамоани тузишган. Ушбу янги жамоа дастлаб ҳаваскорлардан ташкил топган бўлиб, 1960-йили Самарқандда ташкил этилган. Шу йилнинг ўзида эса Самарқанд шаҳар раҳбарлари, футбол мутасаддиларининг жонкуярлиги, кўрсатган жонбозликлари эвазига жамоа ташкил этилди.

Жамоанинг ҳозирги номига боғлиқ маълумотларга ўтадиган бўлсак, „Динамо“ собиқ иттифоқ даврида кўнгилли спорт жамияти номи эди. Ёши катта мухлислар яхши эслашади, собиқ иттифоқ чемпионатида шу ном остида кўплаб жамоалар тўп суришган. Хусусан, олий лиганинг ўзида Киев, Москва, Минск ва Тбилиси шаҳарларининг шу номдаги клублари иштирок этишарди.

Жамоа номлари тарихи

Клуб ташкил топганида ярим профессионал мақомига эга эди, 2009-йилдан жамоа Профессионал Футбол Клуби мақомини олди. Жамоа номлари бир-неча маротаба ўзгарган. 2009-йили клуб ўзининг тарихий исмини қайтарди „Динамо Самарқанд“

  • 1960–1963: Динамо Самарқанд
  • 1963–1967: Спартак Самарқанд
  • 1967–1968: Сўғдиёна Самарқанд
  • 1968–1970: ФК Самарқанд
  • 1970–1976: Строител Самарқанд
  • 1976–1991: Динамо Самарқанд
  • 1991–1993: Мароқанд Самарқанд
  • 1993–1997: Динамо Самарқанд
  • 1997–1998: Афросиёб Самарқанд
  • 1998–2000: ФК Самарқанд
  • 2000–2008: ФК Самарқанд-Динамо
  • 2008–пресент: ФК Динамо Самарқанд

СССР Чемпионатларида

Жамоа ташкил этилгач, дастлаб турли хил турнирларда иштирок этиш билан кифояланди. Дастлаб жамоас СССР 2-лигасида қатнашган. 1968-йили СССР 2-Лигасида (Ўрта Шарқ Минтақаси)дан совриндорлар қаторидан жой олиб, 2-Лиганинг асосий турнирига йўлланмани қўлга киритган. Қатор турнирлардаги кичик ғалабалардан сўнг, футболчилар жамоа таркибидан муқим ўрин эгаллашди. Кўп ўтмай, клуб Собиқ Иттифоқ „Б“ тоифасидаги мусобақасида ўз иштирокини бошлади ва 1964-йилга келиб „Динамо“ турнирда 6 ўринни эгаллади.

Самарқандликлар 1966-йилда ўзининг дастлабки халқаро ўйинида Франсия жамоаси билан Самарқанда ўйин ўтказиб 1:1 ҳисобини қайд этган.

1968-йилда эса „Динамо“ Муғулистон Қуролли кучлари терма жамоасини қабул қилган. Шиддатли кечган ўйинда динамочилар муғулларни 2:1 ҳисобида доғда қолдиришган.

Жамоа 1970-йиллардан бошлаб, жамоа номи „Строител“ дея ўзгартирилган. 1970-йилдан 1975-йилгача „Строител“ дея юритилган. 1973-йилда эса бу жамоа Республика чемпионлигини қўлга киритди.

1976-йилда самарқандлик футболчилар Болгария жамоасини қабул қилдилар. 1978-йилда эса Самарқанд жамоаси Венгрия Футбол Федерациясининг таклифига кўра, Венгрияда „Валан“ жамоаси меҳмони бўлиб қайтди. Венгриядаги ўйинда дўстлик ғалаба қозонган, 2:2.

1979-йилдан эса „Динамо“ номи яна тикланди. Айнан ўша мавсумда жамоа Иттифоқ биринчилигида 24 жамоа ичида фахрли 7-ўринни эгаллади.

1980-йилда „Динамо“ раҳбарияти, жамоани хорижда ўртоқлик учрашувларини ўтказиш учун Ветнам давлатига сафар этди. Хориждаги ўтказилган 5 та ўртоқлик баҳсларининг 4 тасида самарқандликлар ғалаба қозонишди, бир учрашувда дуранг қайд этилди.

Шу йили жамоа собиқ Иттифоқ чемпионатининг иккинчи лигасида ўз иштирокини бошлади. Бу лигада Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси бир неча маротаба юқори ўринлар учун кураш олиб борди.

1978-йилда Самарқанд футболи ўзининг энг иқтидорли футболчиларидан бири – Сирожиддин Бозоровни мамлакатнинг бош жамоаси Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби учун етиштириб берди.

80-90-йиллар эса „Динамо“нинг собиқ Иттифоқ иккинчи лигасидаги энг муваффақиятли иштирокига тўғри келади. Айнан ўша йилларда динамочилар Кубок баҳсларида чорак финалга қадар етиб келишган, аммо Самарқанддаги ўтказилган ўйинда, ўша даврларда анча кучли таркибга эга бўлган Литванинг „Жалгрис“ футболчиларга кичик ҳисобда имкониятни бой беришган. Бу ўйинда „Динамо“ стадиони тўлиб тошганлиги ва ўйинда самарқандликлар устунлик қилганликлари ҳақида, жамоанинг фахрий мухлислари ҳали ҳамон катта фахр билан таъкидлашади.

СССР чемпионати натижалари

Мавсум Лига СССР Кубоги Энг яхши тўпурар Мураббий
Лига ЎР Ў Ғ Д М УГ ЎГ О Исм Лига
1960 3ст 16 30 4 8 18 30 78 16 СССР байроғи Юрий Мамедов 6 СССР байроғи Артём Вартазаров
1961 3ст 15 30 5 8 17 39 76 18 СССР байроғи Виталий Никитин 4 СССР байроғи Артём Вартазаров
1962 номаълум сабабларга кўра иштирок этмади
1963 3ст 12 28 7 9 12 25 42 23 СССР байроғи Рубен Шоҳназаров 5 СССР байроғи Анатолий Морозов

СССР байроғи Савелий Сафронов

1964 3ст 6 32 12 13 7 31 23 37 СССР байроғи Рашид Мамедов 10 СССР байроғи Савелий Сафронов

СССР байроғи Русланбек Дзасохов

1965 3ст 15 38 12 9 17 43 65 33 СССР байроғи СССР байроғи Русланбек Дзасохов

СССР байроғи Юрий Юсупов

1966 3ст 14 36 9 10 17 25 32 28 СССР байроғи СССР байроғи
1967 3ст 4 42 16 17 9 40 32 49 СССР байроғи СССР байроғи
1968 3ст 3 42 19 16 7 55 38 54 СССР байроғи СССР байроғи
1969 3ст 2 46 23 15 8 70 37 61 СССР байроғи СССР байроғи
1970 3ст 11 32 7 11 14 35 40 25 СССР байроғи СССР байроғи
1971—1975 Футбол бўйича Ўзбекистон ССР чемпионатида иштирок этган
1976 3ст 19 40 14 5 21 38 49 33 СССР байроғи Анатолий Мелихов 10 СССР байроғи Виктор Орлов
1977 3ст 15 40 13 10 17 50 51 36 СССР байроғи Александ Мосесов 13 СССР байроғи Сергей Будагов
1978 3ст 19 44 12 10 22 46 69 34 СССР байроғи Сергей Григорович 19 СССР байроғи Яков Капров
1979 3ст 7 46 21 10 15 59 39 52 СССР байроғи Сергей Григорович 18 СССР байроғи Баҳодир Иброҳимов

СССР байроғи Виталий Красношёков

1980 3ст 1 36 26 4 6 80 38 56 СССР байроғи Эркин Воҳидов 17 СССР байроғи Биродар Абдураимов
1981 3ст 2 40 27 7 6 76 33 61 СССР байроғи Сергей Хрулёв 17 СССР байроғи Пётр Шубин
1982 3ст 1 36 25 6 5 63 19 56 СССР байроғи Эркин Воҳидов

СССР байроғи Шариф Файзиэв

15 СССР байроғи Владимир Десятчиков
1983 3ст 3 40 22 8 10 70 45 52 СССР байроғи Сергей Григорович 21 СССР байроғи Владимир Десятчиков
1984 3ст 1 38 21 13 4 67 39 55 СССР байроғи Геннадий Ичевский 26 СССР байроғи Владимир Десятчиков
1985 3ст 4 32 16 8 8 47 27 40 СССР байроғи Геннадий Ичевский 12 СССР байроғи Александ Мосесов

СССР байроғи Николай Киселёв

1986 3ст 3 36 20 9 7 63 31 49 СССР байроғи Геннадий Ичевский

СССР байроғи Владимир Гурмушов

12 СССР байроғи Николай Киселёв
1987 3ст 4 36 18 8 10 56 43 44 СССР байроғи Владимир Гурмушов 12 СССР байроғи Александр Иванков
1988 3ст 14 36 13 5 18 46 60 31 СССР байроғи Михаил Фомин

СССР байроғи Сергей Юрин

8 СССР байроғи Александр Иванков
1989 3ст 13 40 15 9 16 53 52 39 СССР байроғи Олим Тиллаев 16 СССР байроғи Владимир Федин
1990 4ст 4 38 19 7 12 67 39 45 СССР байроғи Шариф Файзиэв 12 СССР байроғи Шавкат Аҳмеров

СССР байроғи Юрий Мамедов

1991 4ст 8 50 25 8 17 92 69 58 СССР байроғи Ҳамза Жабборов 17 СССР байроғи Рустам Истамов

Ўзбекистон Чемпионатларида

Мустақил Ўзбекистонда клуб узоқ вақтдан бери Ўзбекистон Олий лигасининг доимий иштирокчиларидан бири бўлган. (2018-йил>дан буён Ўзбекистон Суперлигаси деб юритилади). XX асрнинг охирги йилларида ва сўнгги вақтларда (1994, 1998, 2016, 2018, 2020, 2021, 2023) Биринчи лигада (2018-йилдан буён Ўзбекистон Про лигаси деб аталади) ўйнаган.

1992-йилда СССР парчаланганидан сўнг клуб номи „Мароқанд“га ўзгартирилган ва Ўзбекистон чемпионати Олий лигасининг дастлабки, 1-мавасумида иштирок этган. „Мароқанд“ жамоаси дебют мавсумида 17 жамоа орасида 10-ўринни эгаллаган, Ўзбекистон Кубогида эса ярим финал босқичига қадар етиб борган. 1993-йилда клуб ўзининг „Динамо“ номини қайтарди. Аммо жамоа охирги, 16-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон чемпионатининг Биринчи лигасига тушиб кетди. Ўша йили Ўзбекистон кубогининг 1/4 финал босқичида тўхтади. „Динамо“ 1994-йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказган ва 2-ўринни эгалаб Олий лигага қайтган. 1997-йилда жамоа яна муваффақияциз ўйинлари сабабли 15-ўринни эгаллади ва Биринчи лигага тушиб кетган. 1997-йил 2-ярмидан 1998-йил охиригача клуб „Афросиёб“ номи остида мусобоқаларда иштирок этган. 1998-йилги мавсумда жамоа Биринчи лигада 2-ўринни эгаллади ва яна Олий лига йўлланмасини қўлга киритган.

1994 ва 1998-йиллар „Динамо“ учун омадсиз келган. Жамоа мавсум якунига кўра, биринчи лигага равона бўлган.

Файл:Динамосамарқанд.жпг
Динамо клуби 2013-йилги мавсумда

1996-1997-йилларда жамоа „Афросиёб“ номи билан Олий лига баҳсларида иштирок этди.

1998-йил охирида клуб номи Самарқанд деб ўзгартирилди (2000-йилгача). 1999-йил Олий лигага қайтган мавсумида 5-ўринда якунлаган. 2000-йилда жамоа тарихидаги энг юқори ютуқларини қўлга киритди. Олий лигада 4-ўрин ва 1999/2000-йилги Ўзбекистон кубоги финалига чиқди, унда Самарқанд клуби Тошкент вилоятининг „Дўстлик“ жамоасига 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. 2000-йил охирида жамоа номи „Самарқанд-Динамо“ деб ўзгартирилди ва 2008-йил охиригача сақланиб қолди. 2001-йилги мавсумдан бошлаб клуб катта муваффақиятларга эриша олмади ва Олий лигада ўрта деҳқонлардан бирига айланди.

1999-йилда „Динамо“ Олий лигага қайтгач, жамоа бош мураббийи этиб раҳматли Маҳмуд Раҳимов тайинланди. Ушбу мутахасис фаолиятининг дастлабки йилида катта ҳажмдаги селексия ишларини олиб борди ва мавсумни кучли бешликда якунлади.

2000-йилнинг 3-февралида жамоа номи „Самарқанд-Динамо“ дея юритила бошланди. Самарқандликлар учун энг омадли мавсум сифатада ёдда қолган 1999-2000-йилларда жамоа чемпионат давомида ажойиб ўйинларини кўрсатиб, мухлислар олқишига сабаб бўлди. Ўша йили жамоа таркиби анча кучли кўриниш олганди. Дарвозада Евгений Сафонов, ҳимоячилар Даврон Файзиев, Раҳматулло Фузайлов, ярим ҳимояда Илҳом Шарипов, ёш Гладковлар, Умид Абдураҳмонов, Элшан Гамбаров, ҳужумда Равшан Бозоров, Муҳсин Муҳаммадиев Жаъфар Ирисметовлар ҳаракат қилишарди.

Айнан ўша мавсумда жамоа тарихидаги кўпгина рекордлар янгиланди. Ўша мавсумда самарқандлик футболчиларнинг чемпионатдаги энг асосий рақобатчилари „Дўстлик“ жамоаси эди. Олий лига ўйини доирасидаги Самарқандда ўтказилган баҳсда „Динамо“ ўйингоҳида 30000 мухлис йиғилган ва футболчилар суюкли мухлисларига 6:3 ҳисобидаги ажойиб совғани ҳозирлашганди.

Жамоанинг Олий лига тарихидаги энг йирик ғалабаси ҳам айнан 2000-йилги мавсумда кузатилган. Ўз майдонида ўтказилган учрашувда мезбонлар Ангреннинг „Семурғ“ футболчилари устидан 8:0 ҳисобида зафар қучишган.

2000-йилги мавсумда самарқандликлар жамоаси ўз майдонида Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиб 4:1 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, Самарқандда Озарбайжон термаси билан ўтказилаган ўртоқлик ўйинида „Динамо“ футболчилари 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишган. Бундан ташқари, кўҳна шаҳарда терма жамоамиз ўзининг бир нечта муваффақиятли ўйинларини ўтказган.

2000-йилги мавсумнинг якунида эса „Самарқанд-Динамо“ жамоаси Ўзбекистон Кубоги финалида Тошкент вилоятининг „Дўстлик“ жамоаси билан „Пахтакор“ ўйингоҳида куч синашди. Голларга бой ўтган учрашувда „Дўстлик“ 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб Кубок соҳибига айланди. Динамочилар эса шу йили Олий лига тарихдаги энг яхши натижалари тўртинчи ўринни эгаллашди. Кўпчилик, ўша йиллардан сўнг „Динамо“нинг янги мавсумда чемпионлик учун курашишини тахмин қилаётганди, аммо тажрибали мураббий раҳматли Маҳмуд Раҳимовнинг бевақт ўлими, бу орзуларни йўққа чиқарди…

Файл:Динамо Самарқанд.ФК.жпг
Динамо жамоаси 2007-йил Қурувчи жамоаси қарши.

2000-йилги натижани жамоа ҳозирга қадар такрорлай олгани йўқ.

Умуман олганда, кўҳна шаҳар вакиллари элитада 25 мавсум мобайнида тўп суришган. 6 мавсум жамоа биринчи лигада тўп суришга мажбур бўлган. Шу кунгача „Динамо“ни 18 нафар мураббий бошқарган. Клубда энг кўп ишлаган мутахассис – бу тожикистонлик Ҳаким Фузайловдир.

„Динамо“да ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизнинг таниқли мутахассислари – Биродар Абдураимов, Маҳмуд Раҳимов, Владимир Десятчиков, Валерий Леткин, Сергей Хрулев, Владимир Доценко, Аҳмад Убайдуллаев, Александр Иванков, Бахтиёр Ғафуров, Камо Газаров ва Баҳром Ҳакимовлар фаолият юритишган. Шунингдек, юқорида айтиб ўтганимиздек, тожикистонлик Ҳаким Фузайлов ва туркманистонлик Тачмурод Агамуродовлар ҳам клуб тарихидан жой олишган. Ўтган мавсумлар давомида иқтидорли мураббий, таниқли собиқ футболчи Азамат Абдураимов ҳам айнан Самарқанд жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлаб клуб тарихида муносиб из қолдирди. Бугунга келиб эса, юртимизнинг энг иқтидорли мураббийларидан бири Илҳом Шарипов „Динамо“ клуби зарварақларида янги саҳифани очишга бор куч ва ғайратини ишга солмоқда.

Йиллар давомида эришилган энг яхши ютуқ 2007-йилдаги 5-ўрин бўлган бўлса, орадан бир мавсум ўтиб самарқандликлар 6-ўринни эгаллади. 2008-йил охирида „Динамо“ тарихий номи клубга қайтарилди ва у ҳозиргача ўйнамоқда.[1]

2015-йилги мавсум якунида сўнгги, 16-ўринни эгаллаган „Динамо“ ўз тарихида 3-марта Ўзбекистон Биринчи лигасига тушиб кетди. 2016 йилда биринчи марта 1-ўринни эгаллади ва яна Премер-лигага йўлланма олди, у ерда 2017 йилги мавсумда яна 12-ўриндан (16 та клуб орасида) элитадан тушиб кетди.

2018-йилда Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси савия ва аҳамиятига кўра мамлакатнинг 2-футбол лигаси ҳисобланган Про -лигада 5-ўринни эгаллади. 2019 йилги мавсумдан бошлаб жамоа яна Ўзбекистон Суперлигасида ўйнамоқда. 2019-йилда „Динамо“ Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиб, 14-ўринни эгаллади ва 24 очко билан мусобақадан чиқиб кетди. 2021-йилда „Динамо“ Про-лигада ўйнади ва 28 очко билан 2-ўринни эгаллади.

Йиллар давомида эришган энг яхши ютуғи 2007-йилда 5-ўрин бўлган бўлса, орадан бир мавсум ўтиб самарқандликлар 6-ўринни эгаллади. 2008-йил охирида клуб ўзининг тарихий номи „Динамо“ га қайтарилди ва у ҳозиргача ўйнамоқда. 2015-йилги мавсум якунида сўнгги, 16-ўринни эгаллаб турган „Динамо“ ўз тарихида 3-марта Ўзбекистон Биринчи лигасига тушиб кетди. 2016 йилда у биринчи марта 1-ўринни эгаллади ва яна Олий лигага йўлланма олди, у ерда 2017-йилги мавсумда 12-ўриндан (16 та клуб орасида) яна элитадан чиқиб кетди.

2018-йилда Самарқанд „Динамо“ жамоаси савия ва аҳамиятига кўра мамлакатнинг 2-футбол лигаси ҳисобланган Про-лигада 5-ўринни эгаллади. 2019-йилги мавсумдан бошлаб жамоа яна Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этмоқда. 2019-йилда „Динамо“ Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиб, 14-ўринни эгаллади ва 24 очко жамғариб, қуйи лигага тушиб кетди. 2021-йилда „Динамо“ Про-лигада ўйнади ва 28 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллади.

Клуб афсоналари

Динамонинг энг кўп майдонга тушган ўйинчиси бу Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Олег Горвиц.

Динамо учун энг кўп лига мусобоқаларида гол урган футболчи: Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ҳамза Жабборов (95 та гол).

Қизиқарли фактлар

Жамоанинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси бу 2000-йилда Семурғ устидан бўлган 8:0.

Энг йирик ҳисобдаги мағлубияти (8:0) 1997-йили Нефтчидан олинган.

Маҳаллий тарих

Мавсум Лига Ўзбекистон Кубоги Энг Яхши тўпурар Мураббий
Див. Ўрин Ў Ғ Д М УГ ЎГ О Исм Лига
1992 1 10 32 8 10 14 29 46 26 Ярим финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ҳамза Жабборов 17 Россия Николаи Соловёв
1993 1 16 30 6 3 21 22 59 15 Чорак финал Ўзбекистон Александр Бабаян

Ўзбекистон Иззатилло Файзуллаев

4 Ўзбекистон Рустам Истамов
1994 2 2 34 22 7 5 81 29 51 Чорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ҳамза Жабборов 24 Ўзбекистон Аҳмад Убайдуллаев
1995 1 11 30 10 5 15 27 37 35 1/16 финал босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ҳамза Жабборов 11 Ўзбекистон Аҳмад Убайдуллаев
1996 1 10 30 11 1 18 36 45 34 Дастлабки гуруҳ босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ҳамза Жабборов 12 Ўзбекистон Аҳмад Убайдуллаев

Ўзбекистон Сергей Доценко

1997 1 15 34 8 8 18 35 73 32 Биринчи саралаш босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Олим Тиллаев

Ўзбекистон Иззатилло Файзуллаев

7 Ўзбекистон Сергей Доценко
1998 2 2 38 26 8 4 105 44 86 Нимчорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Тимур Искандеров 30 Ўзбекистон Маҳмуд Раҳимов
1999[2] 1 5 30 15 8 7 57 38 53 Иккинчи ўрин Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Жафар Иресметов 19 Ўзбекистон Маҳмуд Раҳимов
2000 1 4 38 24 3 11 92 47 75 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Муҳсин Муҳаммадиев 26 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ҳаким Фузайлов
2001 1 12 34 14 3 17 62 68 45 Нимчорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Муҳсин Муҳаммадиев 15 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ҳаким Фузайлов
2002 1 13 30 9 5 16 24 46 32 1/16 финал босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Равшан Бозоров

Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Алишер Полатов

6 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ҳаким Фузайлов
2003 1 8 30 11 2 17 40 46 35 Нимчорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Михаил Фомин 7 Ўзбекистон Биродар Абдураимов
2004 1 13 26 6 2 18 25 48 20 1/16 финал босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Асқар Бекназаров 5
2005 1 8 26 11 3 12 28 32 36 Нимчорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Умид Исоқов 6
2006 1 8 30 12 4 14 39 39 40 Нимчорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Баҳодир Насимов 9
2007 1 5 30 14 8 8 48 36 50 Чорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Фарҳод Тожиев 20 Туркманистон Тошмурод Оғамуродов
2008 1 6 30 12 6 12 40 30 42 Чорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Илёс Қурбонов 11 Туркманистон Тошмурод Оғамуродов

Ўзбекистон Азамат Абдураимов

2009 1 9 30 11 5 14 44 42 38 Нимчорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Баҳодир Насимов 10 Ўзбекистон Азамат Абдураимов
2010 1 12 26 6 9 11 28 33 27 Чорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Жафар Ирисметов 11 Ўзбекистон Азамат Абдураимов

Ўзбекистон Виктор Жалилов

2011 1 10 26 8 5 13 23 25 29 Чорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Иван Нагаев 6 Ўзбекистон Виктор Жалилов

Ўзбекистон Аҳмад Убайдуллаев

2012 1 9 26 9 2 15 27 29 29 Нимчорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Рўзимбой Аҳмедов 11 Ўзбекистон Аҳмад Убайдуллаев
2013 1 8 26 8 8 10 28 36 32 1/16 финал босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Фаррух Шотурсунов 8 Ўзбекистон Камо Газаров

Ўзбекистон Равшан Ҳайдаров

2014 1 10 26 8 4 14 25 39 28 Чорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Санъат Шихов 7 Ўзбекистон Равшан Ҳайдаров

Туркманистон Тошмурод Оғамуродов

2015 1 16 30 6 7 17 28 48 25 1/16 финал босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Камолиддин Мурзоев 8 Туркманистон Тошмурод Оғамуродов

Ўзбекистон Баҳром Ҳакимов

2016 2 1 32 26 4 2 86 19 82 1/16 финал босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Амиржон Сафаров 22 Ўзбекистон Баҳром Ҳакимов

Ўзбекистон Илҳом Шарипов

2017 1 12 30 8 8 14 21 35 32 Ярим финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Амиржон Сафаров 4 Ўзбекистон Илҳом Шарипов

Германия Эдгар Гесс

Ўзбекистон Олег Тюлкин

2018 2 5 32 15 7 10 41 26 52 Нимчорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Павел Пурушкин 10 Ўзбекистон Илҳом Шарипов

Ўзбекистон Даврон Файзиев

2019 1 14 26 6 6 14 25 47 24 Учинчи саралаш босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Қадамбай Нурметов 5 Ўзбекистон Даврон Файзиев

Туркманистон Тошмурод Оғамуродов

2020 2 3 20 9 5 6 25 19 32 Иккинчи саралаш босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ойбек Нурматов 5 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Сергей Лушан

Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Равшан Аҳмедов

Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Жасур Ҳакимов

2021 2 2 20 11 2 7 33 28 35 Нимчорак финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Рўзимбой Аҳмедов 12 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ҳаким Фузайлов
2022 1 14 26 3 6 17 24 47 15 Гуруҳ босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Марат Бикмаев 8 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Предраг Роган

Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Андрей Шпилов

Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Вадим Абрамов

2023 2 2 20 11 8 1 35 11 41 Ярим финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Жоэл Кожо 12 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Вадим Абрамов
2024 1 8 26 9 5 12 35 38 32 Гуруҳ босқичи Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Анвар Хожимирзаев 10 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Вадим Абрамов
2025 1 4 30 16 10 4 47 30 58 Ярим финал Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Анвар Хожимирзаев 9 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Вадим Абрамов

Халқаро Мусобақаларда натижалар

Мусобақа Ў Ғ Д М УГ ЎГ О
Осиё кубоги эгалари кубоги 2 - - 2 5 4 0

2000/2001-йилги мавсумда „Динамо Самарқанд“ ушбу турнирда қатнашган. Ушбу турнирга йўлланмани жамоа Ўзбекистон Кубогида финалгача етиб борганида қўлга киритган. „Осиё Кубок Эгалари Кубоги“ мавсум 2000/2001,Саралаш босқичи „Ғарбий Осиё зонаси“ 1-раунд (Марказий Осиё мини зонаси).

Мавсум Мусобақа Босқич Клуб Уй Сафар Умумий

ҳисоб

2000/2001 Осиё кубоги эгалари кубоги Биринчи босқич Туркманистон Небитчи 2-3 3-4 5-7

Клубнинг эски логотиплари

Клуб стадиони

Динамо Самарқанд стадиони.

Динамо Самарқанд. ПФК ўз уй учрашувларини Самарқанддаги „Динамо Стадиони“да ўтказади. Стадион 1963-йили қуриб битказилган, ўша пайтда стадион сиғими 16.000 эди. Ушбу стадион 13.800 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. 2012-йил реконструсия ишларидан олдин, бу стадион 16.000 мухлисни сиғдира оларди. 2012-йили стадион тўлиқ капитал реконструксия қилинган. Стадионда замонавий кийиниш хоналари, Душ кабиналари, Ҳакамлар учун махсус хона, Журналистлар хонаси, Кафе, Клуб Музейи, ВИП ва CИП ўринлар бор. Самарқанддаги „Динамо Стадиони“ Ўзбекистондаги энг яхши стадионлардан биридир.

1992-йилдаги, энг эсда қоларли воқеа сифатида Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувини Самарқанд шаҳридаги „Динамо“ стадионига ўтказилиши бўлди. Илк марта ўтказилган мусобақа финалида „Динамо“ ўйингоҳида Наманганнинг „Навбаҳор“ ва Қўқоннинг „Темирйўлчи“ жамоалари финалга рўбарў келишиб, пеналтилар баҳсида наманганликлар зафар қучишган.

Ютуқлари

Футболчилар

Жорий таркиб

2026-йил 9-март ҳалоатига кўра[3]

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
1 ГК Ўзбекистон УЗБ Эдем Неманов
4 МФ Ўзбекистон УЗБ Нурилло Тўхтасинов
5 ДФ Франсия ФРА Маҳамадоу Дембéлé
6 ДФ Ўзбекистон УЗБ Жаҳонгир Ўрозов
7 МФ Ўзбекистон УЗБ Санжар Қодирқулов
8 ФW Ўзбекистон УЗБ Азизбек Амонов
9 ФW Ўзбекистон УЗБ Миржаҳон Мираҳмадов
10 ФW Ўзбекистон УЗБ Анвар Хожимирзаев
11 МФ Ўзбекистон УЗБ Хислат Ҳалилов
13 ГК Ўзбекистон УЗБ Равшанбек Ягудин
14 ФW Ўзбекистон УЗБ Баҳодир Насимов
15 МФ Ўзбекистон УЗБ Расул Йўлдошев
16 МФ Буркина Фасо БФА Драмане Салоу
17 ДФ Ўзбекистон УЗБ Салим Мустафоев
Р. Поз. Миллати Футболчи
19 ДФ Уругвай УРУ Мауро Брасил
20 ДФ Ўзбекистон УЗБ Жалолиддин Жумабоев
21 МФ Ўзбекистон УЗБ Жаҳонгирбек Абдусаломов
22 ДФ Ўзбекистон УЗБ Улуғбек Абдуллаев
23 МФ Ўзбекистон УЗБ Ойбек Ҳамроқулов
25 МФ Ўзбекистон УЗБ Ойбек Ўрмонжонов
31 МФ Аргентина АРГ Салвадор Сáнчез
37 МФ Ўзбекистон УЗБ Фирдавс Абдураҳмонов
44 МФ Гана ГҲА Кингслей Сарфо
71 ГК Ўзбекистон УЗБ Сарвар Каримов
77 МФ Ўзбекистон УЗБ Беҳруз Облақулов
91 МФ Ўзбекистон УЗБ Бектемир Абдуманнонов
97 МФ Словения СВН Тил Мавретиč
99 ФW Ўзбекистон УЗБ Улуғбек Ҳошимов

У21

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
12 ГК Ўзбекистон УЗБ Нодирбек Қаюмов
24 МФ Ўзбекистон УЗБ Акбар Худойбердиев
29 МФ Ўзбекистон УЗБ Абдулаҳаджон Ҳошимов
32 ДФ Ўзбекистон УЗБ Ғолибжон Баҳромов
33 ДФ Ўзбекистон УЗБ Сардор Жумаев
35 МФ Ўзбекистон УЗБ Парвиз Фармонов
39 ДФ Ўзбекистон УЗБ Ғолибжон Одилов
41 ФW Ўзбекистон УЗБ Исломжон Холдоров
42 ФW Ўзбекистон УЗБ Тимур Мустафоев
43 ГК Ўзбекистон УЗБ Донниёрбек Бурхонов
45 ДФ Ўзбекистон УЗБ Умар Раҳимов
46 МФ Ўзбекистон УЗБ Равшан Абдуманонов
47 ДФ Ўзбекистон УЗБ Жавоҳир Эргашев
49 МФ Ўзбекистон УЗБ Сардор Дониёров
Р. Поз. Миллати Футболчи
50 ДФ Ўзбекистон УЗБ Шуҳрат Маматов
51 ДФ Ўзбекистон УЗБ Шоҳжаҳон Муҳаммадиев
52 МФ Ўзбекистон УЗБ Дилшод Раҳмонов
53 МФ Ўзбекистон УЗБ Фозилбек Зокиров
54 МФ Ўзбекистон УЗБ Сардор Муродов
55 ДФ Ўзбекистон УЗБ Дилёр Абдусатторов
63 МФ Ўзбекистон УЗБ Фаёзбек Абдуҳамидов
64 МФ Ўзбекистон УЗБ Қувончбек Ҳайдаров
66 МФ Ўзбекистон УЗБ Исмоилбек Фарҳодов
70 МФ Ўзбекистон УЗБ Мансур Шарипов
79 ДФ Ўзбекистон УЗБ Эдем Сейвелиев
80 МФ Ўзбекистон УЗБ Асадбек Баҳромов
88 ДФ Ўзбекистон УЗБ Арарат Ананян
90 ФW Ўзбекистон УЗБ Раҳматиллоҳ Иззатиллаев

У19

Клуб ҳодимлари

Клуб раҳбарияти ва маъмурияти

  • Ўзбекистон Фурқат Раҳимов – Клуб Президенти
  • Ўзбекистон Фирдавс Каримов – Вице Президент
  • Ўзбекистон Шуҳрат Рўзиев – Бош директор
  • Ўзбекистон Одил Зиётов – Маъмур

Мураббийлар штаби

2024-йилги мавсум учун мураббийлар штаби.

Бошқарув тарихи

Тақдим этилган маълумотларда кичик ноаниқликлар бўлиши мумкин.

Йил Тренер
1961-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Алексей Лапшин
1962—1979-йиллар маълумот йўқ
1976-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Вячеслав Колцов
1980—1981-йиллар Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Биродар Абдураимов
1982—1984-йиллар Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Владимир Десятчиков
1985-йил (1-босқич) Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Алексей Масесов
1985—1986-йиллар Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Николай Киселёв
1987—1988-йиллар Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Александр Иванков
1989-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Владимир Федин
1990-йил (1-давра) Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Шавкат Ахмеров
1990-йил (2-босқич) Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Юрий Мамедов
1991-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Рустам Истамов
1992-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Николай Соловёв
1993-йил (1-босқич) Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Рустам Истамов
1993-йил (2-босқич) Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Владимир Десятчиков
1994—1997-йиллар маълумот йўқ
1998—2000-йиллар Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Маҳмуд Раҳимов
2000—2002 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ҳаким Фузайлов
2003-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Биродар Абдураимов
2004—2006 маълумот йўқ
2007—2008-йиллар Туркманистон байроғи Тошмурод Оғамуродов
2008—2010 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Азамат Абдураимов
2010—2011 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Виктор Жалилов
2011—2012 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Аҳмад Убайдуллаев
2012-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Сергей Арсланов
2013-йил (1-босқич) Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Камо Газаров
2013—2014-йиллар Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Равшан Ҳайдаров
2014—2015-йиллар Туркманистон байроғи Тошмурод Оғамуродов
2015-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Бахром Ҳакимов
2016-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Учқун Қобилов
2016-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Илҳом Шарипов
2017-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Эдгар Гесс
2017-йил Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Олег Тюлкин
2018 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Илҳом Шарипов
2018—2019 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Даврон Файзиэв
2019 Туркманистон байроғи Тошмурод Оғамуродов
2020 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Равшан Аҳмедов
2020[5] Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Сергей Лушан
2020 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Жасур Ҳакимов
2021-йил[6] Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Ҳаким Фузайлов[7]
2022 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Предраг Роган[8]
2022 Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Андрей Шипилов[9]
2022—ҳ. в. Динамо (футбол клуби, Самарқанд) Вадим Абрамов

Машҳур Футболчилари

"Динамо" ўйинчиси Баҳодир Насимов „рубин“ клуби таркибида.

Рақобат

Самарқанд „Динамо“си Ўзбекистондаги энг йирик мухлислар армиясидан бирига эга. Жамоанинг деярли ҳар бир ўйинида 13800 томошабинга мўлжалланган „Динамо“ стадиони тўлиб-тошган.

Самарқанднинг „Динамо“ жамоасининг асосий рақиби шу номли шаҳар ва қўшни Бухоро вилоятининг асосий жамоаси „Бухоро“ клуби ҳисобланади.

Айни пайтда „Динамо“ ва „Бухоро“ мухлислари ўзаро дўстона муносабатларга эга бўлиб, агар мамлакатнинг бошқа клублари ўйинда севимли клубига рақиб бўлишса, ҳар икки жамоани бир-бирига яқинлаштиради.

Самарқанднинг „Динамо“ ва „Бухоро“ жамоалари иштирок этган „Қадимий шаҳарлар дербиси“ мамлакатимизда жуда машҳур. Ҳар икки клуб ҳам Ўзбекистон ва дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири – Самарқанд ва Бухоро шарафини ҳимоя қилади. Жамоалар ўртасидаги ўйинлар ажойиб ўтмоқда ва мухлислар ўртасида сотиб олинган.

Самарқанднинг ҳам ўзига хос „Самарқанд дербиси“ борки, бу камдан-кам учрайди. Агар „Динамо“, „Шердор“ ва „Спартак“ клублари, шунингдек, шаҳарнинг кичик ва унчалик таниш бўлмаган клублари ўзаро тўқнаш келса, ўйин норасмий тарзда худди шундай мақомга эга .

Самарқанд „Динамо“сининг кўплаб тахаллуслари бор: „Самарқандликлар“; „Йўлбарслар“ – шаҳар гербида ҳам акс эттирилган клуб ва Самарқанд шаҳрининг рамзи; „Старогородцй“ (ўзбекча: Кўҳна шаҳарликлар) – Самарқанднинг қадимийлигига ишора; бошқа тахаллуслар ҳам бор.

Ҳомийлари

Ургут шаҳрида жойлашган „Ургаз cарпет“ маъсулияти чекланган жамият клуб ҳомийси ҳисобланади компания йирик гилам ишлаб чиқариш кластери ҳисобланади.

Манбалар

  1. ↑ „АРХИВ. 2009 йилги "Динамо" - "Бунёдкор" учрашуви ёхуд "Лой жанги-2"“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  2. ↑ „Архив. "Динамо-1999"дан кимларни танидингиз?“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  3. ↑ „Динамо жамоаси таркиби“. ПФЛ.УЗ. Қаралди: 2026-йил 9-март.
  4. ↑ „Расман: Вадим Абрамов «Динамо» билан шартнома имзолади“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
  5. ↑ „Расмий хабар: Сергей Лушчан - «Динамо» бош мураббийи“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
  6. ↑ „Ҳаким Фузайлов - «Динамо» бош мураббийи“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
  7. ↑ „Суперлигага олиб чиққан мураббий билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи бўлган "Динамо" Ҳаким Фузайлов билан дўстона хайрлашди“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
  8. ↑ „"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
  9. ↑ „"Жамоа ўзгаришга муҳтож. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман". Андрей Шипилов "Динамо"дан истеъфога чиқишини маълум қилди“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.

Ҳаволалар