Роҳат
Appearance
(Redirected from "Rohat")
"РОҲАТ" — ўзбек халқ куйи. Рост мақомининг Ушшоқ шўъбаси асосида яратилган. Р. дастлаб жозибали дутор куйи сифатида танилди. Кейинчалик танбур, рубоб, чанг каби чолғуларга ҳам мослаштириб оммавийлашган. Р. куйининг мусиқа шакли хона ва бозгўй, шунингдек, пешрав воситалари қўлланиши натижасида ҳосил бўлади. Жўшқин суръатли услубда ижро этиладиган Р. куйи рақсга ҳам жўр бўлиши мумкин. Моҳир ғижжакчи С. Габриэлян томонидан Р. ўзбек халқ чолғулари оркестрига мослаштирилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |