Jump to content

Абдул Эл-Саед

From Ziyosfera
Абдул Эл-Саед
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Абдулраҳман Моҳамед Эл-Саед

1984-йил 31-октябр (1984-10-31) (42 ёш)
Рочестер Ҳиллс, Мичиган, У.С.
Сиёсий партияси Демоcратиc
Болалари 2
Таълим
Вебсайти Cампаигн wебсите

Абдулраҳман Моҳамед Эл-Саед (1984-йил 31-октабрда туғилган) — америкалик эпидемиолог, жамоат саломатлиги соҳаси мутахассиси, академик ва сиёсатчи.Мичиган штатидан АҚШ Сенатига сайланган сенатор ҳисобланади[1].

Эл-Саед Мичиган штатининг жануби-шарқий қисмида туғилиб, вояга етган. Мичиган университетини тамомлаган ва Оксфорд университетида Рҳодес стипендияси асосида таҳсил олиб, жамоат саломатлиги бўйича докторлик даражасини олган. Шундан сўнг Колумбия университетида тиббиёт бўйича илмий даража олган ва Колумбия университетининг Маилман жамоат саломатлиги мактабида эпидемиология бўйича доцент ёрдамчиси лавозимида ишлаган. 2015–2017-йилларда Детройт соғлиқни сақлаш департаментининг ижрочи директори бўлган. 2023–2025-йилларда эса Wайне округи Соғлиқни сақлаш, инсон ва фахрийлар хизматлари департаментига раҳбарлик қилган.

Сиёсий қарашларига кўра АҚШ Демократик партиясининг прогрессив қанотига мансуб бўлган Эл-Саед 2026-йилда Мичиган штатидан АҚШ Сенатига Демократик партиядан номзод танлаш учун ўтказилган праймеризда АҚШ вакили Ҳалей Стевенсни мағлуб этган[2]. Умумий сайловда Республикачилар партиясидан номзод Мике Рогерс устидан ғалаба қозонди[3]. Қасамёд қабул қилганидан сўнг Эл-Саед АҚШ Сенатининг биринчи мусулмон аъзосига айланди[4].

Манбалар

  1. ↑ „Мичиган У.С. Сенате Элеcтион Ливе Ресулц 2026“ (эн). АП Неwс (2026-йил 1-ноябр). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
  2. ↑ „Прогрессиве Абдул Эл-Саед wинс Мичиган'с Демоcратиc примарй фор Сенате“ (эн). НПР. Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
  3. ↑ „Демоcрат Абдул Эл-Саед wинс Мичиган’с ҳигҳ-стакес Сенате раcе“ (эн). НБC Неwс (2026-йил 4-ноябр). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
  4. ↑ Гедеон, Жосепҳ. „Прогрессиве Абдул Эл-Саед wинс Мичиган Сенате раcе то беcоме фирст Муслим УС сенатор“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2026-йил 4-ноябр). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.