Jump to content

Абу ал-Анбас Саймарий

From Ziyosfera

Абу ал-Анбас Саймарий Муҳаммад ибн Исъҳоқ ибн Абу ал-Анбас ибн ал-Мағира ибн Маҳан[1] (форсча: ابوالعنباس صیمری‎‎; арабча: أبو العنبس محمّد بن إسحاق بن إبراهيم الصيمري‎‎) эронлик астролог, астроном, шоир ва муаллиф бўлган. У ҳижрий 213/ милодий 828-йилда Куфада туғилган ва ҳижрий 275/ милодий 889-йилда вафот этган. У Мотаваккил (847 – 861)дан Мўтамид (870 – 892) ҳукмронлигигача бўлган даврда халифалик саройида вақтининг катта қисмини ўтказган. Унинг катта-катта бобосининг исми ҳамда Сосоний даврида яшаган мунажжимлар Зарадушт ва Бозоржмеҳр ҳақидаги билимлари унинг келиб чиқиши эроний бўлганини кўрсатади[манба керак].

Маълум асарлари рўйхати

  • Кетāб ал-радд ʿала’л-монаǰǰэмīн (Мунажжимларни рад этиш китоби), йўқолган;
  • Кетāб аḥкāм ал-ноǰūм (Юлдузлар ҳукмлари китоби), йўқолган;
  • Кетāб ал-мадḵал элā ṣанāʿат ал-танǰīм (Танжим санъатига кириш китоби), эҳтимол 5-рақамли асар билан бир хил;
  • Кетāб ал-мавāлīд (Туғилишлар (нативитялар) китоби), йўқолган;
  • Кетāб ал-мадḵал элā ʿэлм ал-ноǰūм (Юлдузлар илми (астралогия)га кириш китоби);
  • Кетāб фи’л-ḥэсāб ал-ноǰūмī (Юлдузлар ҳисобига оид китоб);
  • Аз-Зīǰ.

Манбалар

Адабиётлар

Ҳаволалар