„Аcқуаинтед“ – канадалик қўшиқчи ва қўшиқлар муаллифи Тҳе WеэкнднингБеаутй Беҳинд тҳе Маднесс (2015) номли иккинчи студиявий албомидаги қўшиқ. У 2015-йил 17-ноябрда ХО ва Републиc Реcордс орқали урбан cонтемпорарй (замонавий шаҳар мусиқаси) радиостансиясига юборилиб, албомнинг бешинчи сингли сифатида хизмат қилган. Қўшиқ Тҳе Wеэкнд томонидан ДаҲеала, ДаннйБойСтйлес, Иллангело ва Бен Биллионс билан бирга ёзилган ва продюссерлик қилинган.
Тарихи ва тарғибот
2015-йил май ойида Тҳе Wеэкнднинг бир нечта трек(лар)и интернетга сизиб чиққан, улар орасида „Гирлс Борн ин тҳе '90с“ номли қўшиқ ҳам бўлган. Ушбу қўшиқ „Аcқуаинтед“нинг асл версияси эди. Шундан сўнг, Беаутй Беҳинд тҳе Маднесс албоми чиқишидан олдин қўшиқ сезиларли даражада қайта ишланган[2].
2015-йил 28-августда Беаутй Беҳинд тҳе Маднесс албомининг олтинчи трек сифатида чиқарилган қўшиқ, 2015-йил 17-ноябрда урбан cонтемпорарй радиостансиясига юборилиб, албомнинг бешинчи ва охирги сингли сифатида тарғиб қилинган, шундан сўнг 2016-йил 16-февралда ритмик cонтемпорарй форматида яна бир бор реклама қилинган. Кейинчалик қўшиқ 2016-йил 12-апрелда cонтемпорарй ҳит радиостансиясида ҳам чиқарилиши режалаштирилган эди, аммо бу амалга ошмади[3].
Композицияси ва матни
Қўшиқ Г минор тоналлигида ёзилган бўлиб, дақиқасига 106 зарб тезликка эга. Қўшиқ Гм ва Ф аккордлари ўртасида алмашади, вокаллар эса Ф3 дан C6 гача бўлган диапазонда ижро этилади[4].
Қўшиқда Тҳе Wеэкнд ҳақиқий севгига садоқатнинг хавф-хатарларига нисбатан заифлигини куйлайди ва бундай садоқатни қабул қилиш арзийдиган таваккал эканлигини ёки йўқлигини савол остига олади[5][6].
Видеоклипи
Мусиқий видео австралиялик оператор Набил Элдеркин томонидан суратга олинган[7]. Ишлаб чиқиш 2016-йил 9-февралда бошланган, лекин видео расмий равишда чиқарилмади[8][7].