Jump to content

Аэрограф

From Ziyosfera

Аэрограф (аэро… ва"… граф) — сиқилган ҳаво ёрдамида бўёқ пуркайдиган асбоб. Газмол, қоғоз ва ш.к.га гул солишда, фотосуратларни ретушлашда, плакатлар, театр декорациялари ва бошқаларни тайёрлашда ишлатилади. Деворларни оқлаш, бўяш учун ишлатиладиган аэрограф бўёқ пуркагич деб аталади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил