Jump to content

Агесилай ИИ

From Ziyosfera

Агесилай ИИ  (милоддан аввалги, тахминан 442-358) – Спарта подшоси (401-йилдан), саркарда ва дипломат. 396-394 йилларда Кичик Осиё ярим оролида форслар устидан бир неча марта ғалаба қозонди. Анталкид сулҳидан (387 ёки 386) кейин бир мунча муддат Спартанинг Юнонистондаги ҳукмронлиги тикланди. 149-360 йилларда Мисрда бўлиб о'тган форслар билан урушда мисрликларга ёрдам берди. Мисрдан ватанига қайтишда йўлда вафот этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил