Агтелек
Appearance
Агтелек (Барадла-Домица) — Европадаги энг йирик карст ғорларидан бири, Словакия Краси (оҳактошли плато)да жойлашган. Ғорга Словакия томондан ҳам (Домица), Венгрия томонидан ҳам (Барадла) кирилади. Умумий узунлиги 25 километр чамасида (шундан 15 км Венгрияда). Кўп сонли ер ости залларида сталактит ва сталагмитлар, кўллар, ер ости дарёлари (Стикс, Ахерон) бор. Ғор туристлар зиёрати учун жиҳозланган. Агтелекда санаторий, консерт зали ишлаб турипти.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |