Ажин
Appearance
Ажин — терининг буришиб қолиши, унда майда илонизисимон эгатчалар пайдо бўлиши. Ажинда кишининг феъл-атвори ифодаланади. Масалан, қошлар ўртасига тушган тўғри икки чизиқ мулоҳазали батартиб инсонларга хос. Кўз бурчагидаги майда ажинлар қувноқлик белгиси. Турли ҳаракатлар туфайли юзда ҳам Ажин пайдо бўлади. Офтоб тиғида кўп бўладиган кишиларнинг пешона ва бўйнини майда ажинлар босади. Ажинлар кўпинча кексаларда яққол кўзга ташланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |