Jump to content

Ал-Файҳа ФC

From Ziyosfera
Ал Файҳа
Файл:Ал Файҳа ФC лого.пнг
Тўлиқ номи Ал Файҳа Фоотбалл Cлуб
Лақаби Ал Буртуқали (Тҳе Оранге)
Таwаҳин Судаир (Тҳе Миллс оф Судаир)
Асос солинган 1953 (73 йил аввал) (1953)
Кинг Салман Спорт Cитй Стадиум
Сиғими 7,000
Раиси Таwфиқ Ал-Модаиҳеэм
Директори Вук Раšовиć
Лига Про Леагуэ
Ўрни Про Леагуэ, 9тҳ оф 16
Вебсайти Клуб сайти
Амалдаги мавсум

Ал Файҳа ФC (арабча: نادي الفيحاء السعودي‎‎) Саудия Профессионал Лигаси ўйнайдиган Ал Мажмааҳ шаҳрида жойлашган профессионал футбол клуби бўлиб, 1953-йилда ташкил этилган[1].

Ал Файҳа жамоасининг кўйлак ранглари тўқ сариқ ва кўкдир, шунинг учун „Ал-Буртуқоли“ лақабини олган. Ал-Файҳа 2013/2014-йилги мавсумда бир марта Саудия Иккинчи дивизионида ғолиб чиққан ва 2003/2004-йилги мавсумида бир марта иккинчи ўринни эгаллаган. 2017-йилнинг 29-апрелида „Ал-Файҳа“ Про-лигага биринчи марта кўтарилиб, 2017-йил 5-май куни биринчи дивизион чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа 2022-йилда биринчи марта Қирол кубогини қўлга киритишди.

Клуб ўз уй ўйинларини Ал-Мажмааҳдаги Кинг Салмон Спорт Cитй стадионида ўтказади ва стадионни шаҳардаги рақиблари Ал-Файсалий ва Ал-Мужаззел билан биргаликда ўтказади[2].

Тарих

Ал Файҳа (арабча: الفيحاء‎‎)[3] 1953-йилда Ал Мажмаада ташкил этилган ва 1966-йил 15-августда расман рўйхатга олинган. „Ал Файҳа“ мамлакатдаги энг қадимги клублардан бири ва „Ал Мажмаъа“ шаҳридаги энг қадимги клуб ҳисобланади. „Ал Файҳа“ икки хил клуб – Миних ва Ал-Файҳанинг бирлашиши бўлиб, улар „Ал Мажмаа“ шаҳрининг ягона вакили бўлиб Саудия лигасига қўшилган.

„Ал Файҳа“ клуби ташкил топганидан бери „Ал-Мажмаъа“да ёшлар хизматида асосий рол ўйнади. Ал Файҳа шаҳардаги энг фаол ва интерактив клублардан бири ҳисобланади ва кўпинча ёшлар учун вақтни тўғри ўтказиш жойи вазифасини бажаради[4].

Ал Файҳа 1985-йилда биринчи дивизионга кўтарилган ва 1989/1990-йилги мавсум охирида қуйи лигага тушиб кетгунга қадар кетма-кет беш мавсумни Биринчи дивизионда ўтказган. 14 йиллик танаффусдан сўнг, Ал-Файҳа 2003/2004-йилги Иккинчи дивизионда иккинчи ўринни эгаллаб, Биринчи дивизионга қайтди. Ал Файҳа 2007/2008-йилги мавсум охирида қуйи лигага тушгунга қадар биринчи дивизионда кетма-кет 4 мавсумни ўтказди. Кейин улар 2013/2014-йилги мавсумда Иккинчи дивизион чемпионлигини қўлга киритганларида яна бир марта кўтарилишди. 2017-йилнинг 29-апрелида „Ал-Файҳа“ „Оҳод“ жамоасига қарши ўз уйида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг ўз тарихида биринчи марта Про-лигага йўлланмани қўлга киритди[5]. Улар 2017-йилнинг 5-майида ўз майдонида „Веж“ билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, биринчи марта Саудия Арабистони Биринчи дивизионининг 2016/2017 йилги мавсумида чемпион бўлишди[6].

Ал-Файҳа кетма-кет уч мавсумни Саудия олий лигасида ўтказди, дебют мавсумида кутилганидан юқори натижа кўрсатди. Иккинчи мавсумида эса қуйи лигага тушиб қолишдан зўрға қутулиб қолди. Саудия Арабистони Биринчи дивизионидаги илк мавсумида Ал-Файҳа 2021-йил 20-май куни „Ал-Таи“жамоаси билан 0:0 ҳисобидаги дурангдан сўнг юқори лигага кўтарилишга муваффақ бўлди ва мавсумни 81 очко билан иккинчи ўринда якунлади.

Ал-Файҳа 2021/2022-йилги Қирол Кубогида иштирок этди. Биринчи ўйини Абха клубига қарши ўтказиб, 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди. Чорак финалда „Ал-Батин“ билан тўқнаш келди ва уни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда улар „Ал-Иттиҳод“ га қарши ўта кескин ва шиддатли ўйинда майдонга тушишди ва „Ал-Файҳа“ 1:0 ҳисобида ғалаба қозониди. Ал-Файҳа жамоаси ўз тарихида тарихий биринчи кубок финалига йўл олди. Финалда „Ал-Файҳа“ „Ал-Ҳилол“ га қарши баҳс олиб борди. Қўшимча бўлимдан сўнг икки томон 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва „Ал Файҳа“ пеналтилар сериясида серб дарвозабони Владимир Стойковичнинг "Қирол Абдулла Спорц Сити" стадионида ажойиб ўйини эвазига ғалаба қозонди[7]. Якунда Ал-Файҳа Саудия Арабистони Қироллиги кубогини қўлга киритди.

Ютуқлар

Саудия Арабистони Биринчи дивизиони

  • Ғолиблар (1) : 2016—2017
  • Иккинчи ўрин (1): 2020/2021

Саудия иккинчи дивизиони

  • Ғолиблар (2) : 1984—1985, 2013—1914
  • Иккинчи ўрин (1): 2003—2004[8]

Қирол кубоги

  • Ғолиблар (1) : 2021—2022

Саудия Суперкубоги

  • Иккинчи ўрин (1): 2022

Ҳозирги таркиб

2024-йил 3-сентябр ҳолатига кўра:[9][10] Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
1 ГК Саудия Арабистони КСА Абдулраоуф Ал-Дуқайл
2 ДФ Саудия Арабистони КСА Мукҳаир Ал-Рашиди
4 ДФ Саудия Арабистони КСА Сами Ал-Кҳаибари (Сардор)
6 МФ Саудия Арабистони КСА Сауд Зидан
7 ФW Нигерия НГА Ҳенрй Онекуру
8 МФ Испания ЭСП Алежандро Позуэло
10 ФW Замбиа [[|Замбиа]] Фашион Сакала
11 МФ Саудия Арабистони КСА Кҳалид Кааби
13 МФ Босния ва Герсеговина БИҲ Гожко Cимирот
14 МФ Саудия Арабистони КСА Мансор Ал-Беше
15 МФ Саудия Арабистони КСА Абдулҳади Ал-Ҳаражин
22 ДФ Саудия Арабистони КСА Моҳаммед Ал-Бақаwи
25 ДФ Саудия Арабистони КСА Фарис Абди
27 ФW Саудия Арабистони КСА Редҳа Ал-Абдуллаҳ (Ал-Эттифақ жамоасидан ижара)
29 МФ Саудия Арабистони КСА Наwаф Ал-Ҳартҳи
Р. Поз. Миллати Футболчи
33 ГК Саудия Арабистони КСА Саттам Ал-Шаммари
45 ФW Саудия Арабистони КСА Саттам Ал-Леҳияни
46 ДФ Саудия Арабистони КСА Осама Ал-Турки
47 ДФ Саудия Арабистони КСА Моҳаммед Ал-Доwаиш
52 ГК Панама ПАН Орландо Мосқуэра
55 МФ Саудия Арабистони КСА Али Ал-Ҳуссаин
62 ДФ Саудия Арабистони КСА Ҳоссам Мажраши
66 МФ Саудия Арабистони КСА Ракан Кааби
75 ДФ Саудия Арабистони КСА Кҳалид Ал-Раммаҳ
99 ФW Саудия Арабистони КСА Малек Ал-Абдулменем
— ДФ Англия ЭНГ Чрис Смаллинг
— МФ Ўзбекистон УЗБ Отабек Шукуров
— МФ Венесуэла ВЕН Алдрй Cонтрерас (Ангостура жамоасидан ижара)
— ФW Уругвай УРУ Рензо Лóпез

Рўйхатдан ўтмаган ўйинчилар

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
5 ДФ Саудия Арабистони КСА Наиф Алмас
34 ГК Саудия Арабистони КСА Осама Ал-Тҳумаирй
38 МФ Саудия Арабистони КСА Яҳя Ал Сурур
41 МФ Саудия Арабистони КСА Сауд Ал-Муқбил
51 ФW Саудия Арабистони КСА Абдулазиз Ал-Бурайк
Р. Поз. Миллати Футболчи
53 ДФ Саудия Арабистони КСА Абдуллаҳ Аман
61 МФ Саудия Арабистони КСА Эяд Бадри
81 МФ Саудия Арабистони КСА Язид Жадҳами
96 ГК Саудия Арабистони КСА Абдулазиз Ал-Мурдиҳ
— ДФ Саудия Арабистони КСА Султан Ал-Ҳарби

Ижарага берилган футболчилар

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
21 ДФ Саудия Арабистони КСА Мутеб Ал-Кҳалди (Ал-Аин жамоасига ижарага берилган)
Р. Поз. Миллати Футболчи
70 ДФ Саудия Арабистони КСА Абдулраҳман Ал-Анази (Ал-Оробаҳ жамоасига ижарага берилган)

Бошқарув ходимлари

Лавозим Исм
Менежер Сербия Вук Расович
Бошқарувчи ёрдамчиси Сербия Любиша Ранкович
Черногория Рудолф Мариć
Дарвозабонлар мураббийи Бразилия Фáбио Мучинел Тепедино
Фитнес мураббийи Сербия Владан Попович
Видео таҳлилчиси Жазоир Аҳмад Валид Чарчари
Ишлаш таҳлилчиси Бўш
Спорт директори Бўш
Доктор Бўш
Физиотерапевт Бўш
Ривожланиш бўйича директор Жазоир Алиоуа Моҳамед Ламине

Мураббийлар тарихи

Манбалар

  1. ↑ „"Ал Файҳа" ҳақида қисқача маълумот“. 2023-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-октябр.
  2. ↑ „ملعب مدينة المجمعة الرياضية“. www.кооора.cом. 2018-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
  3. ↑ Wортабет, Жоҳн. Арабиc-Энглиш Энглиш-Арабиc Диcтионарй. Ҳиппоcрене Боокс, Деcембер 5, 1995. ИСБН 9780781803830. 
  4. ↑ „رسالة - نادي الفيحاء السعودي“. www.алфиҳа.cом. 2023-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
  5. ↑ „رسمياً.. الفيحاء أول الصاعدين إلى دوري جميل“. даwриплус (2017-йил 29-апрел). Қаралди: 2017-йил 21-май.
  6. ↑ „مسيرة للاعبي الفيحاء بـ "الباص المكشوف" بعد الصعود لدوري جميل“. спорткса (2017-йил 6-май). Қаралди: 2017-йил 21-май.
  7. ↑ „Ал Файҳа упсет Ал Ҳилал то wин ҳисториc Сауди Кинг'с Cуп“ (эн). тҳе-АФC. Қаралди: 2022-йил 20-июн.
  8. ↑ „رسالة - نادي الفيحاء السعودي“. www.алфиҳа.cом. 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
  9. ↑ „التشكيلة“. кооора.
  10. ↑ „اللاعبين“. 2023-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-январ.

Ҳаволалар