Al-Irshad fi usuliddin

Ал-Иршад ила Қаwати' ал-Адилла фи Усул ал-И'тиқад (арабча: الإرشاد إلى قواطع الأدلة في أصول الاعتقاد‎‎) –

Ал-Иршад ила Қаwати' ал-Адилла фи Усул ал-И'тиқад
Файл:Китаб Ал-Иршад Ила Қаwати Ал-Адилла Фи Усул Ати Тиқад.жпг
Муаллиф(лар) Жувайний
Мамлакат Салжуқийлар давлати
Тил Араб тили
Жанр(лар)и Ақида, калом (ислом илоҳиёти)

Эътиқод асослари учун қатъий далилларга қўлланма (арабча: الإرشاد إلى قواطع الأدلة في أصول الاعتقاد‎‎), одатда шунчаки Ал-Иршад («Қўлланма») номи билан танилган, исломий илоҳиётнинг йирик классик асарларидан биридир. Унинг муаллифи Имом ал-Ҳарамайн ал-Жувайний ўз даврининг етакчи илоҳиётчиси эди. Унинг илоҳиёт соҳасидаги ёзган асарлари, айниқса Ал-Иршад, ўша даврдаги ислом оламида илоҳиёт тараққиётининг юксак чўққисини ифодалайди[1].

Мазмуни

У аниқ нималар исбот қилинганини, нималарни исботлаш мумкинлигини ва бу нарсаларни қандай исботлаш мумкинлигини баён қилишни мақсад қилади[2]. Муаллиф эътиборининг катта қисмини Худога ҳамда Худо ягона ва мутлақ қудратли яратувчи экани ҳақидаги исломнинг асосий тамойилига қаратади. У биз кўпинча вақтга боғлиқ, шартли мавжудлик ичида қолиб кетишимиз, узлуксизлик ичида йўқолиб қолишимиз мумкинлигини, аммо Худонинг исталган пайтда бу узлуксизликни тўхтатиб қўя олиш қудратини англашимиз кераклигини тушунтиради[3]. Ал-Жувайний ҳуқуқий методологияга ҳам шунга яқин даражада эътибор қаратиб, айниқса мураккаб мунозараларни ажратиб олиш усуллари билан қизиқади. Масалан, у насх («бекор қилиш») тушунчасини батафсил тушунтиради[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „А Гуиде то Cонcлусиве Проофс фор тҳе Принcиплес оф Белиэф: Китаб Ал-Иршад Ила Қаwати Ал-Адилла Фи Усул Ати Тиқад“. гарнетпублишинг.cо.ук.
  2. ↑ 2,0 2,1 Ҳаллақ, Wаэл Б.. "Cалипҳс, Журисц анд тҳе Салжуқс ин тҳе Политиcал Тҳоугҳт оф Жуwайни." Тҳе Муслим Wорлд 74, но. 1 (1984): 26-41.
  3. ↑ Фадиман & Фрагер,Жамес & Роберт. Эссентиал Суфисм. 1 эд. Жамес Фадиман & Роберт Фрагер. Сан Франcисcо : Ҳарпер Cоллинс, 1997.