Ал-Қаймария масжиди
| Масжид | |
Ал-Қаймария масжиди
| |
![]() | |
Ал-Қаймария масжиди, шунингдек, Ас-Ситт Қамра масжиди номи билан ҳам танилган масжид, Қуддус Эски шаҳрининг Христианлар маҳалласида, Боб ал-Жадиддан киришда ўнг томонда жойлашган. Бинонинг аниқ қурилган санаси маълум эмас. Айрим манбаларда унинг ХИИИ асрда Мамлуклар даврида қурилгани[1], бошқа манбаларда эса Усмонийлар даврига мансублиги қайд этилган[2][3].
Тавсифи
Масжиднинг содда қилиб ишланган кириш қисми орқали очиқ ҳовлига чиқиш мумкин. Ҳовлининг ғарбий қисмида тўртбурчак шаклда қурилган намозхона жойлашган бўлиб, унинг усти ясси гумбаз билан ёпилган. Гумбазнинг баландлиги тахминан 50 метрни ташкил этади[2]. Намозхонанинг жанубий девори ўртасида девор ичига ўйилган токча шаклидаги меҳроб жойлашган. Масжиднинг умумий майдони 48 м2ни ташкил этади[4][1].
Тарихи
Ал-Ғад телеканалида эфирга узатилган репортажда масжиднинг қурилиши милодий ХИИИ асрга тааллуқли экани қайд этилган. Шунингдек, масжид ичидаги иншоот Мамлуклар даврида барпо этилгани таъкидланган[1].
Исломий меросни тиклаш ва тадқиқ этиш жамғармаси ҳужжатларида масжид фаолияти, унинг ходимлари ҳамда 1948-йилгача намозгоҳ сифатида фойдаланилгани ҳақида маълумотлар келтирилган. 1948-йилда Накба воқеалари пайтида сионистик қуролли гуруҳлар томонидан масжидга жиддий зарар етказилган[манба керак]. 1950-йилда Қуддус муниципалитети Қуддус вақфлар бошқармаси билан ҳамкорликда вайрон бўлган қисмларни қайта тиклаш ишларини бошлаган. 1967-йил июн урушидан сўнг масжид қаршисида жойлашган ҳарбий истеҳкомлар олиб ташланганидан кейин ҳам тиклаш ишлари давом эттирилган. Шундан сўнг муниципалитет масжидни Қуддус вақфлар бошқармаси тасарруфига топширган. Бошқарма 1973-йилда масжидга электр таъминотини қайта улашни сўраган. 1987-йилда эса масжидга туташ 80 квадрат метр ер майдонини ўз тасарруфига олиб, унинг ҳудудига қўшган. Орадан уч йил ўтиб, Қуддус вақфлар бошқармаси томонидан масжидда кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилган[5].
1992-йилда Ал-Ақсо масжиди хайрия жамияти масжидга қарашли ер майдони ва унга туташ бинолардан мадраса, кутубхона ташкил этиш ҳамда диний машғулотлар ўтказиш мақсадида фойдаланишга рухсат сўраган. Шу асосда 12 ёшгача бўлган болаларга таълим беришга мўлжалланган Ал-Ҳудо мактаби ташкил этилган[3].
Этимологияси
Масжид Қуддусда вафот этиб, Қаймария гумбазига дафн этилган мужоҳид амирлари шарафига номланган, жумладан:[3][4][5].
- йилда вафот этган амир Ҳусом ад-Дин Абу ал-Ҳасан ибн Аби ал-Фаворис ал-Қаймирий
- йилда вафот этган амир Зиё ад-Дин Мусо ибн Аби ал-Фаворис
- йилда вафот этган амир Носир ад-Дин бин Ҳасан ал-Қаймирий
- Табалхона амирларидан бири Шомда ва Қуддусдаги икки муқаддас масжиднинг ҳамда Хевроннинг нозири бўлган амир Носир ад-Дин Муҳаммад Жобир бей, у йилда вафот этган.
Археолог Аҳмад Тоҳа масжидни Қоя гумбази билан боғлайди,[манба керак] у Қуддус деворларининг ғарбида жойлашган Саййидимиз Акаша мақбараси яқинида жойлашган. У, шунингдек, унинг келиб чиқиши масжид ва асосчисининг мақбарасини ўз ичига олган бир бурчак бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.[манба керак]
Яна қаранг
Манбалар
| Викиомборда „Ал-Қаймария масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „ар:مسجد القيمري" في فلسطين تحفة إسلامية شاهدة على الحضارة العثمانية - جريدة البشاير“ (ар). элбашаер.cом. 2024-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-март.
- ↑ 2,0 2,1 „ар:فيديو تعرف على تاريخ «مسجد القيمري» في فلسطين“ (ар). 2024-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-март.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „ар:مسجد الست قمره – دائرة شؤون القدس“ (ар). жерусалемаффаирс-пло. 2024-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-март.
- ↑ 4,0 4,1 „ар:مساجد وجوامع / مسجد الست قمرة“ (ар). 2024-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-март.
- ↑ 5,0 5,1 „ар:مساجد البلدة القديمة في مدينة القدس“ (ар). 2020-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-март.
