Али Абдуллоҳ Айюб
- Википедияда исми Али бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Генерал Али Абдуллоҳ Айюб (арабча: علي عبد الله أيوب) (1952-йил 28-апрелда Латакияда туғилган)[1] — Сурия бош вазирининг амалдаги ўринбосари, Сурия араб армиясининг катта зобити ва собиқ мудофаа вазири. Бу лавозимга Сурия президенти Башир ал-Асад томонидан 2018-йил 1-январда тайинланган[2].
Генерал Айюб маневр тузилмаларига қўмондонлик қилишда узоқ тажрибага эга ва қуруқликдаги урушлар бўйича мутахассис сифатида ҳам тан олинган.
Таълими
Ҳарбий таълими[3]:
- Ҳарбий фанлар бакалаври, Ҳарбий академиянинг зирҳли бўлими, Ҳомс (1971–1973)
- Синов остидаги лейтенант унвони билан тайинланган (1973)
- Компания командири курси
- Баталён командири курси
- Қўмондонлик ва штаб курси
- Олий кадрлар курси (уруш курси)
Функсиялар ва асосий ҳарбий лавозимлари
- Сурия қуруқлик кучлари ва Сурия республика гвардиясининг турли зирҳли бригадаларининг собиқ қўмондони
- 4-зирҳли дивизиянинг собиқ қўмондони
- Биринчи армия корпусининг собиқ қўмондони (1, 4, 5 ва 7-дивизияларни қайта гуруҳлаш раҳбари), Дамашқ шаҳрида
- 2012-йил 12-июлдан 2017-йил 31-декабргача Сурия араб армиясининг собиқ штаб бошлиғи
Президент Башир ал-Асад билан муносабатлари
Башир ал-Асаднинг отаси, собиқ президент Ҳофиз ал-Асад 2000-йил 10-июнда вафот этади. 34 ёшли бўлажак президентнинг олдида бир муаммо пайдо бўлади: ҳокимиятни қонуний эгаллаш учун унинг ёши етмас эди. Бунинг имкони тез орада топилди, парламент президентликка номзоднинг ёшини 34 ёшгача минималлаштирди. Ана шундан сўнг „адолатли“ сайловлар ўтказилади ва 2007-йилда Сурия халқи Башшор ал-Асадни яна бир бор „қайта сайлайди“.
Президент бўлишини ҳеч ким тахмин қилмаган Башшор давлатни шу пайтгача қойиллатиб бошқаролмади. Кўпчиликнинг фикрича, унда марҳум акасидагидек харизма ва ишонч етишмайди. 1983-йилдаги давлат тўнтариши амалга ошмай мамлкатдан қочиб кетган Баширнинг амакиси Рифат жияни ҳақида CННга шундай деганди: „Башиор ал-Асад режими унинг номидан нимага қарор қилса, фақат шунга эргашади.“
Балки Башшор ал-Асаддан яхши доктор мумкин эди, лекин у яхши давлат раҳбари бўлолмагани аниқ. У ҳақида Суриянинг собиқ Бош Вазири Абдул Ҳалим Ҳаддам шундай дейди: „Сиз эрта тонгда у билан ниманидир муҳокама қилишингиз ва икклангиз бир қарорга келишингиз мумкин, лекин тушдан сўнг бошқа биров келиб, унинг фикрини ўзгартириб кетиши жуда осон.“
Лекин Али Абдуллоҳ Айюб доимо Башир ал-Асадни қўллб қувватлаб унга сидқи дилдан хизмат қилиб келган. Шу хизматлари ва ҳарбий соҳадги кўп йиллик билам ва тажрибасига асосланиб, Башир ал-Асад Али Абдуллоҳ Айюбни 2018-йил Сурия ҳабий мудофаа вазири эиб тайинлайди.
Манбалар
- ↑ „العماد علي عبد الله أيوب“ (Арабиc). мод.гов.сй (16-ноябр 2017-йил). 2018-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ Реутерс. „Сйриа'с Ассад намес неw дефенсе анд отҳер министерс: стате ТВ“. Реутерс (1-январ 2018-йил). Қаралди: 1-январ 2018-йил.
- ↑ „العماد علي عبد الله أيوب“ (Арабиc). мод.гов.сй (12-январ 2020-йил). 7-октабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-январ 2020-йил.
