Раҳматулла Алимов
| Раҳматулла Алимов | |
|---|---|
| Раҳматулла Алимович Алимов | |
| Таваллуди |
25-ноябр 1902-йил |
| Вафоти |
2-январ 1987-йил (84 ёшда) Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Партияси | КПСС |
| Мукофотлари |
|
Раҳматулла Алимович Алимов (1902.25.11 — Тошкент — 1987.2.1) — Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1943), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор (1950), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1972). Москва сув хўжалиги инженерлари институтини тугатган (1930). Сув хўжалик қурилиши обектларида инженер (1930-39), Ўзбекистон ССР Енгил саноат (1939- 40) ва Ўзбекистон ССР сув хўжалиги (1941-43) халқ комиссари, „Фарҳод-қурилиш“ бошлиғи, „Гидропроект“ институтининг 327-Ўрта Осиё бўлими раҳбари (1943-50). Ўзбекистон ССР Сув хўжалиги вазири (1951-56), Ўзбекистон фанлар академияси Сув муаммолари ва гидротехника институти директори (1956-63), Ўрта Осиё ирригация институтида бўлим мудири (1964-80), гуруҳ раҳбари (1981-йилдан). Алимов илмий ишлари сув ресурсларидан ирригация ва энергетика мақсадларида фойдаланиш усулларини яратиш ва комплекс мақсадлардаги гидроиншоотлар параметраларини аниқлашга бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (1973).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 25-ноябрда туғилганлар
- 1902-йилда туғилганлар
- Тошкентда туғилганлар
- 1987-йилда вафот этганлар
- 2-январда вафот этганлар
- Тошкентда вафот этганлар
- Октабр Инқилоби ордени соҳиблари
- Меҳнат Қизил Байроқ ордени соҳиблари
- Ҳурмат Белгиси ордени соҳиблари
- Беруний номидаги давлат мукофоти лауреатлари
- Ўзбекистонлик шахсиятларга оид чала мақолалар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригаторлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоблари
- Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзослари
- Ўзбекистон ССР Олий Советининг 2-чақириқ депутатлари
- Ўзбекистон ССР Олий Советининг 3-чақириқ депутатлари
- Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 4-чақириқ депутатлари
- Алифбо бўйича сиёсатчилар