Jump to content

Алупка

From Ziyosfera

Алупка — Украинанинг Қрим Республикасидаги шаҳар (1938-йилдан). Қрим ярим оролнинг жанубий соҳилида. Ялтадан 17 км. Аҳолиси 10,9 минг киши (1991). Иқлимий курорт. Бир йилда 210-245 кун ҳаво очиқ бўлади. Май ўрталаридан сентабр охиригача денгизда чўмилиш мумкин. Езда сув температураси 16°-26°. Санаторий ва дам олиш уйлари, манзарали боғлар, Қрим давлат тасвирий санъат музейи бор. Алупка Х асрдан маълум. Сарой музей (ХИХ аср) мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил