Амбор жанги

Амбур жанги (1749-йил 3-август) — Иккинчи Карнатик урушининг дастлабки йирик жанги ҳисобланади[1][2].

Амбур жанги
Иккинчи Карнатик уруши

Анваруддин Муҳаммадхоннинг Амбур жангидаги ўлими тасвири (чап томонда филда ўқчи ҳам кўринади)
Саналар 1749-йил 3-август
Уруш ери Амбур
Натижа Иттифоқчилар ғалабаси
Ҳолати Чанда Соҳиб Карнатик наваби этиб э’лон қилинди.
Рақиблар
Бобурийлар империяси
Арcот навоблиги
Франсия қироллиги
Франсуз Ост-Индия компанияси
Ҳйдеробод низоми
Қўмондонлар
Анваруддин Хон † Жосепҳ Франçоис Дуплеих
Де Бусси
Чанда Соҳиб
Музаффар Жанг
Кучлар
20 000 жами
100 жанг фили
36 000 жами
400 франсуз
Йўқотишлар
4 000 1 500

Жанг Музаффар Жунг ташаббуси билан бошланган бўлиб, Жосепҳ Франçоис Дуплеих томонидан қўллаб-қувватланди ва унга Чанда Соҳиб бошчилик қилди. Улар Ҳайдаробод низоми лавозимини эгаллашга да’вогар Насир Жунгнинг да’воларини қўллаб-қувватлагани учун Карнатик навоби Анваруддин Муҳаммадхонни ҳокимиятдан ағдаришга интилдилар. Франсуз қўшинлари иттифоқчиларнинг ғалабасини та’минлашда ҳал қилувчи рол ўйнади. Жангда Анваруддин Муҳаммадхон ҳалок бўлди, Чанда Саҳиб эса Карнатик устидан назоратни қўлга киритди.

Тарихи

Иккинчи Карнатик уруши бошланганидан буён Карнатик навоби Анваруддин Муҳаммадхон Бобурий императорлари Муҳаммадшоҳни Карнатикдаги ҳокимият учун кураш ортга қайтариб бўлмайдиган тус олиши ҳақида огоҳлантириб келган. Шунингдек, у дастлаб ўзини ушбу лавозимга тайинлаган Ҳайдаробод низоми Низомулмулк томонидан ўз манфаатлари қонуний деб тан олинишини истаган.

Низомулмулк 1748-йилда вафот этди ва унинг ўрнига набираси Музаффар Жунг низом лавозимини эгаллади. Бу қарор Бобурий императорлари Аҳмад Шоҳ Баҳодир томонидан тасдиқланди, бироқ Низомулмулкнинг ўғли Насир Жунг бунга қарши чиқди. У давлат тўнтаришини амалга ошириб, Ҳайдаробод шаҳрини эгаллади.

Музаффар Жунг Ҳайдарободни тарк этиб, янги иттифоқчилар топишга ҳаракат қилди. У Франсиянинг генерал-губернатори Жосепҳ Франçоис Дуплеих кўмагига эга бўлди. Дуплеих Дост Алихоннинг куёви Чанда Соҳибни озод этишга ёрдам берди. Чанда Соҳиб Маратҳилар ҳужуми натижасида мағлубиятга учраганидан ва қайнотаси жангда ҳалок бўлганидан сўнг асирга олиниб, қамоққа ташланган эди. Чанда Соҳиб ўзини Тирунелвели навоби деб э’лон қилиб, Бобурий императорлари Аҳмад Шоҳ Баҳодир томонидан ушбу мақом тасдиқланишига интилди. Шу мақсадда у 3 500 кишилик шахсий қўшин тўплади ва Дуплеихдан 400 нафар франсуз пиёда аскарини ҳам олди. Музаффар Жунг Низомулмулкнинг танланган вориси бўлганлиги сабабли, унинг тарафдорлари сони 30 000 нафардан ошарди. Улар биргаликда Карнатик пойтахти Арcот томон юриш қилиб, Ҳайдаробод тахтига Насир Жунгнинг да’восини қўллаб-қувватлаган Анваруддин Муҳаммадхонни ҳокимиятдан четлатишга интилдилар.

Анваруддин Муҳаммадхон Арcотда мудофаа позицияларини эгаллаш ўрнига, 20 000 кишилик жанговар қўшини билан иттифоқчи кучлар томон юришга қарор қилди.

Жанг

1749-йил 3-августда Дуплеих, Чанда Соҳиб ва Музаффар Жунг бошчилигидаги иттифоқчи қўшинлар Амбур яқинида Анваруддин Муҳаммадхон қўшинлари билан тўқнашди. Анваруддин Муҳаммадхон қўшини сон жиҳатдан уч баравар кам бўлишига қарамай, жанговар филлари устидаги ҳоwдаҳлар атрофида саф тортиб, мустаҳкам мудофаа позициясини эгаллашга муваффақ бўлди. Бироқ Де Бусси бошчилигидаги интизомли франсуз пиёда қўшинлари жанг боришини кескин ўзгартириб, Хон қўшинларини мағлубиятга учратди[3].

Анваруддин Муҳаммадхон жанговар фил устидаги ҳоwдаҳдан туриб ўз қўшинига қўмондонлик қилаётган пайтда шиддатли тўқнашувда ўқотар қуролдан отилган ўқ билан ҳалок бўлди. Эртаси куни Музаффар Жунг ва Чанда Саҳиб ғалаба билан Арcотга кириб келдилар ва Чанда Саҳиб Карнатикнинг навобига айланди. Анваруддин Муҳаммадхоннинг ўғли Муҳаммад Али Хон Валожа жанубга, Тиручираппалли шаҳрига қочиб борди. У ерда яшириниб, Буюк Британиядан ёрдам сўради.

Оқибатлари

 
Франсуз Ост-Индия компаниясининг 1741–1754-йиллардаги та’сир доираси

Амбур жанги Европа қурол-аслаҳалари, ҳарбий интизом ва пиёда қўшинлардан фойдаланиш усулларининг устунлигини яққол намоён этди.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Нараване, М.С.. Баттлес оф тҳе Ҳонороурабле Эаст Индиа Cомпанй. А.П.Ҳ. Публишинг Cорпоратион, 2014 — 155-бет. ИСБН 9788131300343. 
  2. ↑ Чҳабра, Г.С. Адванcед Студй ин тҳе Ҳисторй оф Модерн Индиа Волуме 1. Лотус Пресс, Оcтобер 6, 2011 — 120-бет. ИСБН 8189093061. 
  3. ↑ Туcкер, С.C.. А Глобал Чронологй оф Cонфлиcт: Фром тҳе Анcиэнт Wорлд то тҳе Модерн Миддле Эаст [6 волумес]: Фром тҳе Анcиэнт Wорлд то тҳе Модерн Миддле Эаст. АБC-CЛИО, 2009 — 756-бет. ИСБН 9781851096725. Қаралди: 2014-йил 26-ноябр. 

Ҳаволалар