Анастасия Петрик
Анастасия Петрик Анастасія Петрик | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
2002-йил 4-май |
| Жанрлар | Поп |
| Касби | қўшиқчи |
| Чолғулар | куйлаш |
| Фаолият йиллари | 2008–пресент |
| Веб-сайт | петрйксистерс.cом |
Анастасия Иҳоривна Петрик[изоҳ 1] (2002-йил 4-майда туғилган, эркалаш шакли Настя номи билан танилган)[а] — украиналик қўшиқчи[1]. У „Небо“ қўшиғи билан “Евровиденя болалар қўшиқ танлови 2012” ғолибига айланган ва шу танловда ғалаба қозонган биринчи украиналик иштирокчи бўлган.
Ҳаёти ва ижоди

2009-йилда, 7 ёшида, Анастасия Петрик ўзининг катта опаси Виктория „Вика“ Петрик[2]. билан бирга „Украина истеъдодлари“ шоусининг иккинчи мавсумида саҳнага чиқди. Виктория 2008-йилда Украина шарафини „Евровиденя болалар қўшиқ танлови 2008“да ҳимоя қилган ва иккинчи ўринни эгаллаган эди[3].
Анастасия фақат опасини саҳна ортида қўллаб-қувватлаш учун келган бўлса-да, ҳакамлар уни опа-сингил бўлиб қўшиқ куйлашга таклиф қилишди. „И Лове Роcк 'нъ Ролл“ қўшиғини ижро этганларидан сўнг, улар биргаликда шоуда қатнашишга таклиф этилди ва ярим финалга чиқишди. Ўша йили Анастасия „Молода Галичина“ танловида биринчи ўринни[4], „Қора денгиз ўйинлари 2009“да эса иккинчи ўринни қўлга киритди[4].
2010-йилда, Украинадаги Артекда ўтказилган „Неw Wаве Жуниор 2010“ Халқаро оммабоп мусиқа танловида Анастасия кичик ёш гуруҳида (8–12 ёш) биринчи ўринни эгаллади[5]. Унинг опаси Виктория эса катта ёш гуруҳида ғолиб бўлди[5].
2012-йилда Петрик „Небо“ қўшиғи билан „Евровиденя болалар қўшиқ танлови 2012“да ғолибликни қўлга киритди[6]. У Евровиденя болалар қўшиқ танлови тарихида 138 очко (иккинчи ўриндан 35 очкога кўп) билан энг катта фарқ асосида ғолиб бўлган иштирокчи бўлди[6] ҳамда 12 баллик баҳоларнинг энг юқори улушини қўлга киритди: овоз берган 12 мамлакатдан (Украинанинг ўзидан ташқари) 8 таси унга 12 баллдан берди[манба керак].
2022-йил баҳорида, Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг, Петрик Филаделфияга кўчиб ўтди[7].
Дискография
Яккахон қўшиқлари
| Йил | Номи | Инглизча таржимаси | Албом |
|---|---|---|---|
| 2010 | „Оҳ! Дарлинг“ | — | Настя Петрик |
| „И Лове Роcк 'нъ Ролл“ | — | ||
| 2011 | „Wҳен Ёу Белиэве“ (фт. Виктория Петрик) | — | |
| 2012 | „Небо“ | Осмон | |
| 2013 | „Перемога“ | Ғалаба | Албомга киритилмаган яккахон қўшиқлар |
| „Wиннер“ | Ғолиб |
Изоҳлар
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Абоут Анастасия Петрйк“. Жуниор Эуровисион. Қаралди: 2017-йил 9-июл.
- ↑ Омелянчук, Олена „Тҳе Украиниан селеcтион киcкс офф тонигҳт“ (эн). Жуниор Эуровисион (2016-йил 6-феврал). — „Виcториа Петрйк партиcипатед ин тҳе 2008 Жуниор Эуровисион Сонг Cонтест wҳере ше реачед сеcонд плаcе wитҳ ҳер сонг Матросй. Ин 2010, ат аге 13, Виcториа wас а cонтестант он тҳе ТВ шоw Украине’с Гот Талент 2 wҳере ше маде ит то тҳе семи-финал стаге сингинг wитҳ ҳер эигҳт-еар-олд систер, Анастасия Петрйк. Виcториа wас а финалист ин тҳе Украиниан натионал финал ин 2014 анд cаме сеcонд wитҳ ҳер сонг Лове Ис Лорд беҳинд онлй Мария Яремчук. Виcториа wилл партиcипате ин тҳис еар'с Украиниан натионал селеcтион wитҳ тҳе сонг Оверлоад.“. Қаралди: 2017-йил 9-июл.
- ↑ М. Эсcудеро, Виcтор „Меэт оур старс: Анастасия Петрйк фром Украине“ (эн). Жуниор Эуровисион (2012-йил 26-ноябр). Қаралди: 2017-йил 9-июл.
- ↑ 4,0 4,1 „Листен то тwо систерс wҳо wилл таке ёур бреатҳ аwай“. НТД Телевисион (2017-йил 7-апрел). 2017-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-июл.
- ↑ 5,0 5,1 „Смарт-Ҳолдинг Беcаме Партнер оф Неw Wаве Жуниор 2010“ (эн). Смарт-Ҳолдинг (2010-йил 26-август). 2025-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-июл.
- ↑ 6,0 6,1 РОДГЕРС, СҲАWН „CОНCЕРТ РЕВИЭW: АНАСТАСИА ПЕТРЙК“. Тҳе Жерусалем Пост (2012-йил 2-декабр). Қаралди: 2017-йил 9-июл.
- ↑ ЭХCЛУСИВЕ: Украиниан Поп Стар Анастасия Петрйк, Сеэкинг Рефуге Ин Пҳиладелпҳиа, Реcаллс Ҳарроwинг Моменц Wҳен Руссиа Инвадед, CБС неwс.cом. Аccессед 1 Жануарй 2023.