Template:Бош саҳифа/2
Ҳозирда Ўзбек тилида 503 789 мақола мавжуд.
|
Танланган мақола
Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси — Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Хартанг қишлоғида жойлашган. У ХХ аср охирига оид мемориал, диний ва маънавий-маърифий иншоотлар мажмуасидир. Мажмуа Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1997–1998-йилларда Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийнинг қадимий мозори устида, унинг ҳижрий тақвим бўйича таваллудининг 1225 йиллиги муносабати билан барпо этилган. У 2025-йилда сезиларли даражада кенгайтирилди. 1997-йилда мустақил Ўзбекистон ҳукумати Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги муносабати билан унинг қабри ёнида янги ёдгорлик мажмуасини барпо этишга қарор қилади. 1998-йил октябрига қадар якунланган қурилиш ишларида Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Андижон, Қўқон ва Наманган шаҳарларининг энг яхши халқ усталари иштирок этади. Натижада янги мажмуа Ўзбекистоннинг бир неча меъморий мактаблари анъаналарини ўзида мужассам этиб, замонавий Марказий Осиё санъатининг ёрқин намуналаридан бирига айланди. 2025-йилда мажмуа сезиларли даражада кенгайтирилиб, қайта қурилди. Периметри бўйлаб баландлиги 75 метр бўлган тўртта минора қад ростлади. 10 минг кишига мўлжалланган янги масжид барпо этилиб, мавзули музей очилди. Шунингдек, мажмуа яқинида зиёратчилар учун учта меҳмонхона ва ўнлаб меҳмон уйлари ишга туширилди. Бу орқали мажмуанинг умумий майдони 44 гектарга етди. (Давоми...) Яхши мақола
Тошкент мозаикалари
Тошкент мозаикалари Тошкент мозаикалари — Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 1960—1980-йиллар оралиғида барпо этилган монументал мозаика санъати намуналари. Мазкур мозаикалар маданий мерос обекти саналад Бу мозаикалар шаҳарнинг совет модернизми руҳида қайта қурилиши жараёнида, айниқса, 1966-йилги Тошкент зилзиласидан кейин бошланган кенг қамровли архитектура ва безак санъати дастурлари доирасида вужудга келган. Асосан ХХ асрнинг 60-йиллари охирида Тошкент шаҳридаги янги тураржой мажмуаларининг деворларига териб чиқилган. Мозаикаларнинг яратилиши, бир томондан, шаҳарга замонавий қиёфа бериш, иккинчи томондан эса меҳнат, халқлар дўстлиги, тинчлик ва илм-фан ривожи каби идеологияларни тарғиб қилишга қаратилган. Совет Иттифоқи оммавий монументал мозаикани бадиий маҳорат ва ғояларни етказишнинг мукаммал комбинацияси сифатида кўрган. Бадиий ижод эркинлигига чекловлар мавжуд бўлган бўлса-да, кўплаб рассомлар ушбу шароитда ҳам ўзига хос индивидуал услублар яратишга муваффақ бўлишган. (Давоми...) |
Янгиликлар
Биласизми…
Тарихда бугун
|
МедиаWики Зиё дастурлаш
Мета-Вики Викимедиа лойиҳалари координацияси
Викигид Саёҳат ҳақида маълумотлар
Викииқтибос Иқтибослар тўплами
Викикитоб Бепул китоблар ва қўлланмалар
Викилуғат Луғат ва тезаурус
Викиманба Очиқ кутубхона
Викимаълумотлар Бепул билимлар омбори
Викиомбор Эркин медиафайллар омбори
Викитурлар Биологик турлар каталоги
Викиверситет Очиқ ўқитиш асбоблари
Викиянгиликлар Очиқ матнли янгиликлар
