Андрей Морозов
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Андрей Петрович Морозов | ||
| Таваллуд санаси | 1979-йил 24-апрел | ||
| Таваллуд жойи | Гомел вилояти, Беларус ССР | ||
| Бўйи | 177 cм (5 фт 9 1⁄2 ин) | ||
| Амплуаси | Ярим ҳимоячи | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Каттақўрғон (ёрдамчи мураббий) | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1995 | Злин | 7 | (0) |
| 1996 | Ведрич | 19 | (0) |
| 1997—2000 | Злин | 84 | (8) |
| 2001—2003 | Гомел | 55 | (9) |
| 2004—2005 | Кривбасс | 35 | (3) |
| 2006 | Локомотив (Витебск) | 12 | (0) |
| 2006—2007 | Дарида | 24 | (1) |
| 2008 | Савит | 30 | (5) |
| 2009—2011 | ДСК-Гомел | 70 | (19) |
| 2011 | → Гранит (Микашевичи) | 10 | (1) |
| 2014—2015 | Заря (Стародуб) (ҳаваскорлар) | ||
| 2016 | Гомелжелдотранс | 4 | (0) |
| 2011—2018 | БCҲ (Гомел) (Футзал) | ||
| Бошқарган клублари | |||
| 2017 | Гомел (мураббий) | ||
| 2023 | Локомотив Гомел (ёрдамчи) | ||
| 2023—2025 | Локомотив Гомел | ||
| 2026— | Каттақўрғон (ёрдамчи мураббий) | ||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Андрей Петрович Морозов (беларусча: Андрэй Пятровіч Марозаў; 1979-йил 24-апрелда Гомел вилоятининг Усохская Буда қишлоғида туғилган) – беларуслик футбол мураббийи ва собиқ футболчи. Футболчилик фаолияти давомида қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнаган.
Футболчилик фаолияти
Андрей фаолиятини 1995-йилда Беларус иккинчи лигасининг „ЗЛИН“ (Гомел) клубида бошлаган. 1996-йилги мавсумда олий лига иштирокчиси бўлган „Ведрич“ жамоасига ўтган. Мавсум давомида 19 та ўйин ўтказган, аммо жамоа мавсум охирида олий лигадан тушиб кетган. 1997-йилги мавсум аввалида ЗЛИН жамоасига қайтган ва кейинги тўрт мавсумни иккинчи ва биринчи лигаларда ўтказган.
2001-йилда „Гомел“ клубига ўтган ва вақт ўтиши билан асосий таркиб футболчисига айланган. 2002-йилда ўз клуби билан Беларус кубогида ғолиб чиққан, 2003-йилда мамлакат чемпиони бўлган. УЭФА кубоги ўйинларида иштирок этган.
2004-йил бошида Украинанинг „Кривбасс“ жамоасига ўтган. Бир ярим мавсум давомида у Украина Премер-лигасида 35 та ўйин ўтказди ва 3 та гол урди. 2005-06-йилги мавсумнинг кузги қисмида ҳам „Кривбасс“ таркибида бошлаган, аммо ҳеч қачон майдонга тушмаган.
2006-йилда у ўз ватанига қайтиб, „Локомотив“ (Витебск) ва „Дарида“ клубларида, 2008-йилда эса Маҳилжоунинг „Савит“ жамоасида ўйнаган. 2009-йилда у „ДСК-Гомел“га ўтган. ДСК-Гомел жамоаси билан икки марта биринчи лиганинг бронза медали совриндори (2009, 2010) бўлган ва 2009/10-йилги Беларус кубогида ярим финалга чиққан. 2011-йилнинг баҳорида у биринчи лигада „Гранит“ (Микашевичи), кузда яна „ДСК-Гомел“ жамоасида ўйнаган.
Кейинчалик у Россиянинг ҳаваскорлар чемпионатида „Заря“ (Стародуб) жамоасида ўйнаган. 2016-йилда Гомелжеддортранс учун биринчи лигада бир нечта ўйин ўтказиб, профессионал футболга қайтган. Темирйўлчилар ўртасида жаҳон чемпиони (2015)[1]. Шунингдек, фаолиятининг сўнгги йилларида у БCҲ Гомел футзал клубида ўйнаган.
Беларус олий лигасида жами 140 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган. Биринчи лигада эса 150 дан ортиқ ўйинда иштирок этган.
Мураббийлик фаолияти
„Гомел“да ёшлар жамоалари мураббийи бўлиб ишлаган. 2023-йилда Гомелнинг „Локомотив“ клуби мураббийлар штабига бош мураббий ёрдамчиси сифатида қўшилгган. 2023-йил август ойида у Гомелнинг „Локомотив“ клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи бўлган[2].
Ютуқлар
- Беларус чемпиони: 2003-йил
- Беларус кубоги соҳиби: 2001/02
Манбалар
- ↑ Сборная Беларуси стала победителем футболного чемпионата УСИC в Сочи
- ↑ „В ближайшем матче первой лиги "Локомотивом" будет руководить Андрей Морозов“ (ру). фоотбалл.бй (2023-йил 2-август). 2023-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-ноябр.
Ҳаволалар
- Андрей Морозов
- Андрей Морозов
- 172350(ингл.) Трансфермаркт сайтида
- Андрей Морозов Соccерwай сайтида
- 24-апрелда туғилганлар
- 1979-йилда туғилганлар
- Гомел вилоятида туғилганлар
- Яшаётган инсонлар
- Алифбо бўйича футболчилар
- Алифбо бўйича футзалчилар
- Алифбо бўйича футбол мураббийлари
- Беларуслик эркак футболчилар
- Эркак футбол ярим ҳимоячилари
- ФC ЗЛиН Гомел футболчилари
- ФC Речица-2014 футболчилари
- ФC Гомел футболчилари
- ФC Крйвбас Крйвйи Риҳ футболчилари
- ФC Витебск футболчилари
- ФC Дарида Минск Раион футболчилари
- ФC Савит Могилев футболчилари
- ФC ДСК Гомел футболчилари
- ФC Локомотив Гомел футболчилари
- Беларус Премер-лигаси футболчилари
- Украина Премер-лигаси футболчилари
- Беларуслик муҳожир эркак футболчилар
- Украинадаги муҳожир эркак футболчилар
- Россиядаги муҳожир эркак футболчилар
- Беларуслик футбол мураббийлар
- Беларуслик муҳожир футбол мураббийлар
- Ўзбекистондаги муҳожир футбол мураббийлар