Ангарск
Appearance
Ангарск — Россия Федерациясининг Иркуцк вилоятидаги шаҳар (1951-йилдан). Ангара дарёси бўйидаги пристан. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 216 минг (2025). 1954-йилдан йирик нефт-кимё комбинати ишлай бошлади. Қурилиш саноати корхоналари (йиғма темир-бетон, семент, керамика маҳсулотлари ва бошқалар), электромеханика заводи, ёғочсозлик, машинасозлик саноати корхоналари, тикувчилик фабрикаси, гўшт комбинати, технология институти бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |