Jump to content

Ангела Меркел

From Ziyosfera
Ангела Меркел
 Германия канслери
Мансаб даври
2005-йил 22-ноябр – 2021-йил 8-декабр
Президент Ҳорст Кöҳлер
Чристиан Wулфф
Жоачим Гауcк
Франк-Wалтер Стеинмеиэр
Ўтмишдоши Герҳард Счрöдер
Вориси Олаф Счолз
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1954-йил 17-июл (1954-07-17) (72 ёш)
Гамбург
Мукофотлари Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун катта хочли ордени
Австрия олдидаги хизматлари учун ордени
Австрия олдидаги хизматлари учун ордени
Қирол Абдулазиз ордениУч юлдуз ордени

Ангела Меркел (Ангела Доротҳеа Каснер) (1954.17.7, Гамбург) — Германия собиқ давлат канслери. Физика фанлари доктори (1986). Леипзиг университетини тугатган бундан ташқари о'нлаб университетлар даражасига эга. Хусусуан, 2019-йил дунёнинг энг нуфузли университетларидан бўлган Гарвард Университети докторлик даражасига эга бо'лди ва Университетда нутқ со'злади. 1978-йилдан Германия Демократик Республикаси Фанлар Академиясининг физик кимё марказий институти илмий ходими, 1990-йил Германия Демократик Республикаси демократик ҳукуматининг матбуот котиби ўринбосари, бирлашган Германия федерал ҳукуматининг матбуот ва ахборот идораси референти, 1990-йилдан Христиан-демократик иттифоқ ва ГФР бундестаги аъзоси, 1991-йилдан Германия хотин-қизлар ва ёшлар ишлари бўйича, 1994-йилдан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ядро реакторлари хавфсизлиги масалалари бўйича федерал вазир, 1998-йилдан Христиан-демократик иттифоқ бош котиби, 2000-йил апрелдан раиси, 2002-йил сентябрдан ГФР бундестагида Христиан-демократик иттифоқ / Христиан социал иттифоқининг бирлашган фраксияси раиси. 2015-йилда эса "Тиме" журнали томонидан "Йил Одами[1]" деб э'тироф этиилган ва шунингдек кўп маротаба "Форбес" томонидан дунёнинг "Энг нуфузли аёллари ро'йхати[2]"да энг юқори о'ринларни эгаллаган. 2005-йил 22-ноябрдан ГФР федерал канслери[3]. 2021-йилда Ангела Меркел исте'ога чиқди ва унинг нафақа пули 15 000 евро бўлиши айтилди[4].

Манбалар

  1. ↑ „"Йил Одами" 2015“. 2021-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-сентябр.
  2. ↑ „Тҳе мост поwерфул wомен“.
  3. ↑ „Биограпҳй“. Бундесканзлерин.де. Герман Федерал Пресс анд Информатион Оффиcе. 2015-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-январ 2015-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-12-21 санасида архивланган) (ингл.)
  4. ↑ „Меркель истеъфога чиққандан кейин қанча пенсия олиши маълум бўлди“. Бугун.уз. 2021-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-август.