Анпачи (Гифу)
Анпачи 安八町 | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| {{{минтақа_тури}}} | Чубу вилояти |
| Майдон | 18.19 км2 (7.02 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | япон |
| Аҳолиси (2018-йил 1-декабр) |
15 072 |
| Зичлиги | 830 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+9:00 |
| Телефон коди | 0584-64-3111 |
Анпачи (японча: 安八町, Анпачи-чō) Япониянинг Гифу префектурасида жойлашган шаҳарчадир. 2018-йил 1-декабр ҳолатига кўра, шаҳарда 5291 та хонадонда 15072 нафар аҳоли истиқомат қилган[1], аҳоли зичлиги эса ҳар квадрат километрга 830 кишини ташкил қилади. Шаҳарнинг умумий майдони 18,16 квадрат километрни ташкил этди (7,01 ми²).
Географияси
Анпачи Гифу префектурасининг жануби-ғарбий ҳудудида, Ноби текислигининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган. Шаҳардан Иби дарёси ва Нагара дарёси оқиб ўтади. Шаҳар ботқоқли текисликларда бунёд этилган бўлиб, кўпинча сув тошқинлари юзага келиши кузатилади.
Иқлими
Шаҳар иссиқ ва нам ёз ҳамда юмшоқ қиш билан тавсифланган иқлимга эга (Кöппен иқлим таснифи Cфа). Анпачида ўртача йиллик ҳарорат 15,4 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғингарчилик миқдори 1877 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 27,7 °C, энг паст ҳарорати эса январда, 4,1 °C атрофида бўлади[2].
Қўшни муниципалитетлар
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Ампачи аҳолиси сони сўнгги 50 йил ичида нисбатан барқарор бўлиб қолган.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1970 | 12,354 | — |
| 1980 | 13,901 | +12.5% |
| 1990 | 15,085 | +8.5% |
| 2000 | 15,078 | −0.0% |
| 2010 | 15,271 | +1.3% |
| 2020 | 14,355 | −6.0% |
Тарихи
Анпачи атрофидаги ҳудуд анъанавий Мино вилоятининг бир қисми бўлган ва „Анпачи“ номи Нара даври ёзувларида, шу жумладан Ниҳон Шокида ҳам учрайди. Эдо даврида у асосан Ōгаки домени томонидан назорат қилинган. Меижи реставрациясидан кейинги кадастр ислоҳотлари давомида ҳудуд Анпачи тумани таркибида ташкил этилган. 1955-йилда Мусубу, Намори ва Маки номли учта қишлоқ бирлашиб, Апаче қишлоғини ташкил этган. 1960-йил 1-апрелда Анпачи шаҳарча мақомини олди[4].
Иқтисодиёти
Маҳаллий иқтисодиётнинг асосий тармоғи қишлоқ хўжалиги (гуруч, сабзавот, сут, паррандачилик) ва енгил саноат (компютер билан боғлиқ маҳсулотлар, сут маҳсулотлари, кимё) маҳсулотлари ҳусобланади.
Таълим тизими
Анпачида учта давлат бошланғич мактаби ҳамда шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган иккита давлат ўрта мактаби фаолият юритади. Шаҳарда юқори мактаб мавжуд эмас.
Транспорт
Темир йўл
Шаҳарда йўловчи темир йўл қатнови мавжуд эмас.
Магистрал йўл
Меишин тезкор йўли- Миллий йўнаиш
Маҳаллий диққатга сазовор жойлар
Шаҳарда узунлиги 300 м дан ортиқ бўлган фотоволтаик энергия ишлаб чиқариш иншооти Қуёш Аркаси жойлашган[5].
Қардош шаҳар муносабатлари
Японияда
Фукуи, Фукуи, Япония
Чет элда
Анпачилик таниқли одамлари
- Арашияма Жирō — 2004-йилги ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича кумуш медал совриндори
Галерея
Манбалар
- ↑ Ампачи тоwн оффиcиал статистиcс(японча)
- ↑ Анпачи cлимате дата
- ↑ Анпачи популатион статистиcс
- ↑ „Ҳисторй оф Анпачи“ (Жапанесе). Анпачи оффиcиал wебсите. 2011-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 28-август.
- ↑ „Сун Арк“ (Жапанесе). Анпачи оффиcиал wебсите. 2011-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 28-август.
- ↑ „Интернатионал Эхчанге“ (Энглиш). Лист оф Аффилиатион Партнерс wитҳин Префеcтурес. Cоунcил оф Лоcал Аутҳоритиэс фор Интернатионал Релатионс (CЛАИР). Қаралди: 2015-йил 21-ноябр.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
- Расмий сайти (японча)