Jump to content

Аншан

From Ziyosfera

Аншан — Хитойнинг шимоли-шарқидаги шаҳар, Ляонин провинсиясида. Аҳолиси 1,2 миллион. кишидан ортиқ. Аншан оғир саноатнинг йирик марказларидан бири. Металлургия комбинати, кимё заводи (кислота ва кимёвий ўғитлар), кончилик жиҳозлари заводи бор. Нефтни қайта ишлаш, оғир машинасозлик ва семент ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил