Антокия
Антокия | |
|---|---|
| Мамлакат | Туркия |
Антокия[1][2] (туркча: Антакя) — Туркиянинг жанубидаги шаҳар. Ўрта денгиз яқинида. Хатай элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 124 минг киши (1990). Тўқимачилик, пах-та тозалаш, ёғ-мой ва озиқ-овқат сано-ати корхоналари бор. Балиқ овланади. Шаҳарга милоддан аввалги 300 йилда Осий дарёси бўйида Салавк И асос солган ва Антиохия (қадимги юнонча: Ἀντιόχεια) деб атаган. Салавкийлар давлатининг пойтахти бўлган. 64 йилдан кейин Рим тасарруфидаги Сурия провинсияси но-ибининг қароргоҳи. VI—VII асрларда Византия таркибида бўлди. Қадимда ва Ўрта 540асрларда савдо-ҳунармандчилик ривож-ланган шаҳарлардан эди. VI асрда шаҳарни Эрон қўшинлари вайрон қилган. 1516-йилдан Туркия таркибида ва ўша даврдан А. деб аталган. III—XIII аср ларга оид меъ-морлик ёдгорликлари сақланган. Археология музейи бор.
Манбалар
- ↑ http://navoi.natlib.uz:8101/uz/nasoyim_ul_muhabbat_un_ettinchi_tom/nasoyim_ul_muhabbat/101_200/[сайт ишламайди]
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-сентябр.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |