Jump to content

Антиб

From Ziyosfera
Антиб
Шаҳар
Мамлакат Франсия
Антиб

Антиб — Франсия жанубидаги шаҳар ва порт, иқлим курорти. Денгиз бўйи Алп тоғлари этагида, Мовий қирғоқда, Канн шаҳридан шарқда жойлашган. Аҳолиси 63 минг киши (1990). Туризм маркази. Гулчилик ва бадиий кулолчилик билан шуғулланилади. Собиқ Грималди саройида Пабло Пиcассо музейи, Антиб ҳудудида ботаника боғи ва Наполеон музейи бор. Шаҳарга милоддан аввалги IV асрда юнонларнинг Антиполис колонияси сифатида асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил