Арагви
Appearance
Арагви (грузинча: არაგვი) — Грузиядаги дарё. Куранинг чап ирмоғи. Узунлиги 66 км, ҳавзасининг майдони 2740 км². Ўртача сув сарфи 55 м³/сек. Оқ. А. ва Қора А. сойларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Арагви водийсидан Грузия ҳарбий йўли ўтган. Қуйилиш жойида Мсхета шаҳри жойлашган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |