Арарат шаҳри, Арманистон
Арарат (арманча: Արարատ) — Арманистоннинг Арарат вилоятидаги мунисипал шаҳри, Ереван — Нахчиван шоссесида, пойтахт Еревандан 42 км (26 ми) жануби-шарқда ва Арташат марказий вилоятидан 19 км (12 ми) жанубда жойлашган. 2011-йилги аҳолини рўйхатга олишда шаҳар аҳолиси 20,235 киши эди. 2016-йилги расмий ҳисоб-китобларга кўра, аҳоли сони 20,300 атрофида бўлган.
Этимология
Шаҳар расмий равишда, 1947-йилда Арарат(ибронийча: אֲרָרָט) яқинидаги Инжил тоғлари шарафига номланган[1].
Тарих
Арарат шаҳрининг пойдевори барпо этилиши 1927-йилда Совет Арманистонида, ишчиларни жойлаштириш учун бир нечта турар-жой бинолари қурилиши билан бошланган. 1930-йилда аҳоли пункти расмий равишда ишчилар турар жойи сифатида ташкил этилган бўлса-да, семент заводи 1933-йилда биринчи маҳсулотини етказиб беради. 1935-йилда аҳоли пункти атрофдаги қишлоқларни қўшиб кенгайтирилади. 1947-йилга келиб, у яқин атрофдаги Инжил тоғлари шарафига Арарат номини олади. [2]
Бир нечта саноат корхоналарининг ташкил этилиши билан Арарат Арманистон ССРнинг йирик саноат маркази сифатида ривожланиб, шаҳар типидаги аҳоли пунктига айланиб боради. Тез ўсиши ва аҳолининг босқичма-босқич кўпайиши туфайли Араратга 1962-йилда шаҳар мақоми берилди. 1972-йилда республикага бўйсунувчи шаҳарга айланди.
Арманистон мустақилликка эришгач, Арманистоннинг 1995-йилдаги маъмурий бўлинишлар тўғрисидаги қонунига биноан, Арарат Арманистон ССРнинг Масис, Арташат ва Арарат раёнларини бирлаштириш натижасида ташкил топган Арарат вилояти таркибига кирди.
География ва иқлим
Арарат ҳозирги Арманистоннинг марказий қисмининг шарқида, атиги 7 км шарқ томонда Аракс дарёсининг Арманистон-Туркия чегарасида жойлашган бўлиб, Арарат текислигининг жануби-шарқий қисмини эгаллайди. Тарихан шаҳарнинг ҳозирги ҳудуди Қадимги Арманистоннинг Айрарат провинсиясидаги Востан Ҳаёц кантонининг бир қисми бўлган.
Денгиз сатҳидан тахминан 825 метр юқорида жойлашган шаҳар шимоли-ғарб томондан Авшар қишлоқлари билан, ғарб ва жануб томондан Арарат тоғлари билан ўралган. Шаҳарнинг шимоли-шарқий томонида Грован қумликлари жойлашган бўлса, шарқ ва шимол тарафдан Урц тоғлари ҳукмронлик қилади.
Шаҳар одатда ўта қуруқ иқлими, ёғингарчилик даражаси паст жой сифатида ифодаланади. Қишлари совуқ ва қорли, ҳарорат −15 дан −30 °C гача етади. Ёз узоқ ва иссиқ бўлади.
Семент чанги ко'пайиши ва олтин ишлаб чиқариш заводидан сианид чиқиндилари чиқиши туфайли шаҳар экологияси хавф остида. 2005-йилнинг ёзида, шаҳар атмосферасининг ифлослиги нормадан 9,6 баравар ко'п эканлиги қайд этилди.
Маданияти
Араратда шаҳар ҳокимияти яқинидаги марказий майдонда маданият саройи жойлашган. Шунингдек, шаҳарчада рассомлик академияси, спорт мактаби ва ёшлар ижодиёти маркази каби бинолар жойлашган.
2009-йил 16-сентабрда Араратнинг марказий майдонида спарапет Вазген Саркисян ҳайкали ўрнатилган.
Транспорт
Арарат М-2 трассасининг пойтахт Ереванни жанубий Арманиянинг Эрон билан чегарадош қисмини боғловчи асосий нуқталаридан биридир.
Шаҳарда Ереван ҳамда Ерасх шаҳарларини боғлашга хизмат қилувчи темир йўл стансияси мавжуд. У совет даврида Ереванни Нахчиван автоном республикаси билан боғлаб турган.
Иқтисодиёт
Арарат шаҳрида иккита асосий саноат заводлари мавжуд: 1927-йилда ташкил топган Арарат семент заводи ҳамда 1970-йилдан буён ишлаётган „Геопромининг Голд“ олтинни қайта ишлаш заводи. Бошқа саноат обектлари ичига 1932-йилда Авшар қишлоғи яқинида очилган „АКЗ Арарат Cогнаc Фаcторй“ коняк ва вино заводлари киради.
Таълим
2016-йилги маълумотга кўра, Арарат шаҳрида 4 та давлат таълим мактаблари мавжуд. Шунингдек, шаҳар ўзининг тиббий маркази, бир неча санъат ва спорт мактабларига эга.
Халқаро муносабатлар
Эгизак шаҳарлар
Арарат билан биродарлашган шаҳар:
- Буссй-Саинт-Жорж, 2009-йил 7-августдан буён алоқада[3].
Яна қаранг
- Арарат (қишлоқ), Арманистон
- Арарат цемент
- Арарат, Виктория
Манбалар
- ↑ Фрймер, Тиква С. „Арарат, Армениа“, . Энcйcлопаэдиа Жудаиcа, 2нд, 2008. виэw онлине (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-05-12 санасида архивланган)
- ↑ „Армениан сеттлеменц диcтионарй“. 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-апрел.
- ↑ „Армтоwн.cом“. 2011-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган.