Jump to content

Автомат

From Ziyosfera
(Redirected from Autómata)
Автомат сўзини билдирувчи бир неча саҳифа топилди.
Ушбу саҳифага сизни олиб келган мақоладаги тегишли ишоратни бу ерга эмас, тўғри керакли мақолага йўналтиришингиз мумкин.


Автомат (юнонча: "аутоматос" – ўзи ҳаракатланувчи) – 1) ма’лум ишдаги барча жараёнларни берилган дастур бўйича кишининг иштирокисиз ўзи ба-жарадиган қурилма. А.ни бир оз созлаб, айрим ҳолларда назорат қилиб туриш керак бўлади. Автомобил двигателлари поршенини ишлаб чиқарадиган автомат-лаштирилган заводда металлни эритишдан тортиб, то тайёр поршен олиш, пор-шенларни саралаш ва ҳатто яшикларга жойлашгача барча ишларни А.лар бажа-ради. Ярим А.ларда айрим операция ба-жарилгач, машина ўз-ўзидан тўхтайди, уни ишчи яна юргизиб юборади. А. ва ярим А.лар машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат саноатларида, қишлоқ хўжалигида кенг қўлланади. Мас, пахта экишда сеялканинг уяга чигит ташлаб берадиган қисми оддий А. ҳисобланади. А.лар технологик (турли автоматлаш-тирилган агрегатлар ва бошқалар), энергетик (автоматик асбоблар, қурилмалар ва бошқалар), транспорт (автомашинист, автопилот ва бошқалар), ҳисоблаш-ечиш (ҳисоблаш машиналари ва бошқалар), савдо (магазин-автомат ва бошқалар), ҳарбий (автоматик қуроллар ва бошқалар), маи-ший автоматлар, ўйин автоматлари ва бошқа турларга бўлинади. "Ўзи ҳаракатланадиган" механизмлар қадимдан ма’лум. Пружинали ва маятникли соатларнинг яратилиши (XVII аср) А. ривожига анча та’сир этди. А.дан саноатда фойдаланиш XVIII асрга – саноат инқилоби даврига тўғри келади. Электро-техниканинг ривожланиши (XIX аср) электр ёрдамида ҳаракатланадиган А.нинг пай-до бўлишига олиб келди. Электрониканинг пайдо бўлиши (XX аср) билан тамоман янги электрон автоматик қурилмалар ва бошқарувчи ҳисоблаш машиналари пай-до бўлди. Шу туфайли А.нинг имкони-ятлари ва қўлланилиш соҳалари борган сари кенгаймоқда; 2) кибернетиканинг асосий тушунчаларидан бири; дискрет (рақамли) ахборотларни дискрет вақт тактлари билан қайта ишлайдиган техника ва биологик тизимнинг мавҳум модели (қаранг Автоматик бошқариш назарияси)[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Ҳаволалар