Аватара
Appearance
Аватара - ҳиндуийлик тушунчасида тангрининг инсон қиёфасида ерга тушиши ҳодисаси. Масалан, Ҳиндуийликда Вишнунинг вақти-вақти билан қутқарувчи тангри сифатида дунёга тушиши ва шароитга қараб турли шаклларда, яъни аватарларда ўзини кўрсатишига ишонилади. Вишнунинг ўзига яраша хилма-хил аватаралари мавжуд. Улардан энг машҳурлари “Рамаяна” достони қаҳрамони Рама ва “Махабхарата” достонида васф этилган Кришналардир[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 11.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.