Авлиёхон Муҳаммадиев
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммадиев Авлиёхон (1906.16.8, Марғилон — 1988.21.10, Фарғона) — гидробиолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1966), биология фанлари доктори (1959), профессор (1960). Урта Осиё университетининг тайёрлов бўлимини (1931), Фарғона педагогика институтини (1934) тугатган. Шу институт кимё ва биология кафедраларида ассистент (1935——1936), катта ўқитувчи (1937—39), зоология кафедрасимудири (1939—1979), Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти гидробиология ва ихтиология лаборатория мудири (1979—1981), Фарғона педагогика институти зоология ва умумий биология кафедраси профессор (1981——1988). Ўзбекистон гидробиология жамияти раиси (1969——1984). Муҳаммадиевнинг илмий ишлари Ўрта Осиё сув хавзалари типологияси, қисқичбақасимонлар экологияси, систематикаси ва зоогеографиясини ўрганишга бағишланган. Сув ҳавзаларидан унумли фойдаланишга оид амалий тавсиялар ишлаб чиққан. Фарғона ва Марғилон шаҳарларидаги кўчалардан бирига, Фарғона давлат университети табииёт факултетига унинг номи берилган
Манбалар
- Материали к гидробиологии рисових полей Ферганской долини, Т., 1969; Гидробиология водоёмов Ферганской долини, Т., 1967; Умуртқасиз ҳайвонлар зоологияси, Т., 1964; 1976; Ракообразниэ водоёмов Ферганской долини, Т., 1986; Табиат муҳофазаси ва экология, Т., 1986 (ҳамкорликда).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 16-августда туғилганлар
- 1906-йилда туғилганлар
- Марғилонда туғилганлар
- 22-октябрда вафот этганлар
- 1988-йилда вафот этганлар
- Фарғонада вафот этганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоблари
- Фарғона давлат университети битирувчилари
- Ҳурмат Белгиси ордени соҳиблари
- Ўзбекистон гидробиологлари
- Ўзбекистон ССР Фанлар академияси академиклари
- Олимлар ҳақидаги чала мақолалар