Асад Азимов
| Асад Азимов | |
|---|---|
| Файл:Асад Азимов.жпг | |
| Таваллуди |
6-октябр 1927-йил |
| Вафоти |
23-ноябр 1995-йил (68 ёшда)} Тошкент, Ўзбекистон |
| Таълими | Москва консерваторияси |
| Касби | опера хонандаси |
| Қариндошлари | Абдуваҳоб Азимов (отаси) |
| Мукофотлари |
|
Асад Ваҳобович Азимов (1927.6.10, Андижон — 1995.23.11, Тошкент) — опера хонандаси (лирик тенор). Ўзбекистон ССР халқ артисти (1978). Абдуваҳоб Азимовнинг ўғли. Москва консерваториясини тугатган (1953). Муқимий театри (1941–1943), Уйғур мусиқали драма театри (1943–1946), Андижон театри (1946–1947)да артист. Навоий театри солисти (1953-1985). 1966—1970-йиллар Тошкент консерваторияси, 1960—1966 ва яна 1970-йилдан Тошкент санъат институти вокал кафедрасида ўқитувчи, кафедра мудири (1975–1986). Ўзбек, рус ва Ғарбий Европа композиторларининг операларида 50 га яқин асосий партияларни (баъзиларини Ўзбекистонда илк маротаба) ижро этган: Тоҳир (Т. Жалилов, Б. Бровсин, „Тоҳир ва Зуҳра“), Фурқат (М. Ашрафий, „Шоир қалби“), Йўлчи (Р. Ҳамроев, „Зулматдан зиё“), Нодир (Ж. Визе, „Марварид қидирувчилар“) ва бошқалар. Овози нозиқ, лирик талқин устаси. Консерт репертуарида ўзбек, тожик, рус ва бошқа халқлар қўшиқлари бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 6-октябрда туғилганлар
- 1927-йилда туғилганлар
- Андижонда туғилганлар
- 1995-йилда вафот этганлар
- 23-ноябрда вафот этганлар
- Тошкентда вафот этганлар
- Ўзбекистон ССР халқ артистлари
- Ўзбекистонлик шахсиятларга оид чала мақолалар
- Ўзбекистонлик қўшиқчилар
- СССР ўқитувчилари
- Ўзбекистон ўқитувчилари
- Москва консерваторияси битирувчилари
- Алифбо бўйича қўшиқчилар