Сарвар Азимов
| Сарвар Оимжонович Азимов | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1988-йил – 1991-йил сентябр | |
| Ўтмишдоши | Собитхон Қурбонов |
| Вориси | Шаҳло Маҳмудова |
|
Мансаб даври 1959-йил – 1969-йил | |
| Ўтмишдоши | Ғани Султонов |
| Вориси | Минавар Турсунов |
|
Мансаб даври 1974-йил 5-декабр – 1980-йил 11-июл | |
| Ўтмишдоши | Алексей Родионов |
| Вориси | Виталий Смирнов |
|
Мансаб даври 1969-йил 20-май – 1974-йил 17-октябр | |
| Ўтмишдоши | Пётр Дедушкин |
| Вориси | Александр Солдатов |
|
Мансаб даври 1957-йил – 1959-йил | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
20-май 1923-йил Жиззах, Самарқанд вилояти (Россия империяси), Туркистон генерал-губернаторлиги |
| Вафоти |
23-феврал 1994-йил (70 ёшда) Тошкент шаҳри, |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси | Совет Иттифоқи Коммунистик партияси (1953–1991-йиллар) |
| Таълим | Ўрта Осиё давлат университети |
| Касби | филолог, давлат арбоби, дипломат |
| Илмий унвони | филология фанлари доктори |
| Мукофотлари |
|
| Унвони |
Фавқулодда ва мухтор элчи Ўзбекистон ССР халқ ёзувчиси |
Сарвар Олимжонович Азимов (1923-йил 20-май, Жиззах – 1994-йил, Тошкент) — таниқли совет ва ўзбек ёзувчиси, шунингдек давлат арбоби ва дипломат. Истедодли шоир Ҳамид Олимжоннинг кенжа укаси. Россиялик дипломат Анвар Азимовнинг отаси[1].
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1983). Филология фанлари доктори (1968). Ўрта Осиё давлат университетини тугатган (1946). Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, сектор мудири, директор ўринбосари (1948–1955). ЎзКП МК фан ва маданият бўлими мудири (1955–1956). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви биринчи котиби (1957-1958, 1980-1985), Ўзбекистон ССР маданият вазири (1958–1959), Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси ўринбосари ва Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири (1959-1969, 1988-1991). Собиқ СССРнинг Ливандаги (1969–1974), Покистондаги (1974–1980) фавқулодда ва мухтор элчиси. Сарвар Азимов песалар („Қонли сароб“, 1964; „Юлдузлар жамоли“, 1966; „Замон драмаси„“, 1968), қиссалар („Камалак“, 1964; „Икки дил – икки олам“, 1967), ҳикоялар, киноссенарийлар муаллифи. У адабий жараён масалаларига бағишланган адабий-танқидий ва публисистик мақолалар ёзди. Ҳамид Олимжон ижодини тадқиқ этди.Ас: Сайланма, 2 жилдли, Т., 1988[2].
1946-йилда Ўрта Осиё давлат университетининг Филология факултетини тамомлаган, Филология фанлари доктори. 1953-йилдан Коммунистик партия аъзоси. Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабасига эга. 1973-йилда Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби, 1983-йилда эса Ўзбекистон халқ ёзувчиси[3].
- 1948 – 1955-йилларда Ўзбекистон ССРда А.С.Пушкин номидаги Илмий тадқиқот маркази директори ўринбосари, сектор мудири, илмий ходим.
- 1955 – 1956-йилларда Ўзбекистон Коммунистик Партияси марказий қўмитасининг Фан ва Маданият бўлими мудири.
- 1956 – 1957-йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар Иттифоқи бошқармасининг биринчи котиби.
- 1957 – 1959-йилларда Ўзбекистон ССР маданият вазири.
- 1959 – 1969-йилларда Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири, Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари.
- 1969 – 1974-йилларда Совет Иттифоқининг Ливандаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси.
- 1974 – 1980-йилларда Совет Иттифоқининг Покистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси
- 1980 – 1988-йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар Иттифоқи бошқармасининг биринчи котиби.
- 1988 – 1991-йилларда Ўзбекистон ССР Ташқи Ишлар вазири.
- 1990 – 1991-йилларда Ўзбекистон Президенти кенгаши аъзоси, Совет Иттифоқи Юқори кенгашининг Миллий кенгашида Ўзбекистон ССРдан депутат сифатида.
- 1959 -1971-йилларда ва 1981-йилдан Ўзбекистон ССР Юқори кенгаши депутати.
- 1961 – 1970-йилларда ва 1981-йилдан Ўзбекистон Коммунистик Партияси марказий қўмитаси аъзоси.
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 20-майда туғилганлар
- 1923-йилда туғилганлар
- Жиззахда туғилганлар
- 1994-йилда вафот этганлар
- 23-февралда вафот этганлар
- Тошкентда вафот этганлар
- Октабр Инқилоби ордени соҳиблари
- Меҳнат Қизил Байроқ ордени соҳиблари
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари
- Ўзбекистонлик шахсиятларга оид чала мақолалар
- Ўзбекистон етакчилари
- Филология фанлари докторлари
- Ўзбекистон Миллий университети битирувчилари
- Ўзбекистон ССР халқ ёзувчилари
- Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоблари
- СССРнинг Фавқулодда ва мухтор элчилари
- Ўзбекистон Маданият вазирлари
- Ўзбек тилидаги ёзувчилар
- Ўзбекистонлик ёзувчилар
- Ўзбекистон ССР халқ комиссарлари ва вазирлари
- Ўзбекистон ССРдан сайланган Миллатлар Кенгаши депутатлари
- Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 5-чақириқ депутатлари
- Ўзбекистон ССР Олий Советининг 6-чақириқ депутатлари
- Ўзбекистон ССР Олий Советининг 7-чақириқ депутатлари
- Ўзбекистон ССР Олий Советининг 10-чақириқ депутатлари
- КПСС ХХВИ сезди делегатлари
- Алифбо бўйича сиёсатчилар




